

"Қизилқум" - "Нефтчи" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.
"Шогирдларимни табриклайман. Бу ерда кўп бор дуранг ўйнагандик, бугун ғалаба қозонишни жуда истадик. Бироқ, яна дуранг бўлди. Шунга қарамай, Фарғонага қайтсак ҳар бир футболчига ҳайкал қўйишга тайёрман", - дейди Фёдоров.




