UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  14 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  2 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Андрей Фёдоров: "Исмоиловнинг жамоага қайтгани катта фойда берди" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Исмоиловнинг жамоага қайтгани катта фойда берди"

Олий лиганинг 10-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Нефтчи" (1:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида фарғоналиклар бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирок этди.


- Умуман олганда ўйин тўлиқ бизнинг режамиз асосида кечмади. Четлатишдан сўнг жамоамиз кўрсатган ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Ўйиндан олдин "Нефтчи" Тошкентда 2001 йилдан буён ғалаба қозона олмаётганини билгандим. Бу нохуш анъанани бузганимиздан хурсандмиз. Бугун аксарият вазиятларда жамоамиз яхши ҳаракат қилди. Тўғри, хатолар бўлди. Баъзи вазиятларда яхшироқ ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Қарши ҳужумда кўплаб имкониятларга эга бўлгандик. Умуман олганда, бугун жамоамиз мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказди. Қизил карточка футболда бўладиган ҳолат. Шу боис, ҳар қандай вазиятда жамоа тайёр турмоқ лозим. Бугун жамоамиз футболчилари ирода намойиш этишди ва жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Мурод Исмоиловнинг жамоага келгани фойда бердими? "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабада Мурод Исмоиловнинг ҳиссаси жуда катта бўлди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика