UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  2 23:05Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома" (Онлайн натижа)  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  7 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  3 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  12 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9 20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  9 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  4 20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  4 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  28 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  4 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2

Андрей Фёдоров: "Икки футболчимда жароҳат бор" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Икки футболчимда жароҳат бор"

"Локомотив" - "Андижон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар жамоаси бош мураббийи Андрей Фёдоров қатнашди.

- "Локомотив"нинг барча мухлисларини табриклайман. Ўйиннинг биринчи бўлими қийин ўтди. Очко учун бу ерга келган рақибимиз асосан ҳимояда ўйнади. Бундай ўйинларда тезкор гол уриш керак бўлади. Шундагина рақиблар очилади. Танаффусдан кейинги тезкор гол эса рақибни доимий босимда ушлашга ёрдам берди. Шогирдларимга раҳмат айтаман.

Жамоамизни 11 нафар футболчи ташкил этмаган. Барчага ўйин амалиёти бериши керак. Ҳозирда биз шундай даврдамизки, ротацияга қўл уриш керак. Олдинда тақвим зич, қандайдир кичик даврда 12-13 ўйин ўтказамиз. Агарда ротацияга қўл урмаса, кейинчалик футболчилар йўқотиб қўйиши мумкин.

Райевацни анчадан буён биламиз. Унинг ўйинлари менга доимо ёқиб келган. Ўтган ёзда уни олмоқчи эдик. Аммо вазият ўзгариб, Темурхўжани қайтардик. Бизнинг ўйин услубимиз ўзига ҳос. Шу боисдан нафақат легионерлар, балки, янги футболчилар ҳам жамоага мослашиши доимо қийин кечади.

Жокич жароҳат олган. "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин у 3 марта машғулот ўтказди. Ҳайдаров эса бу жароҳати билан бир ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин.

Менсимаслик? Йўқ, ундай эмас албатта. Шунингдек, ОЧЛ фактори ҳам эмас. Биринчи бўлим қийин ўтгани учун кийиниш хонасида йигитларга иккинчи бўлимда ўйинни тезлаштириш кераклигини тушунтирдим. Аммо "Локомотив" кучни тежаб ўйнади деган фикрга қўшила олмайман.

Олег Зотеев: - Биринчи бўлим қийин ўйин ўтди. Иккинчи тайм эса бироз биринчисига қараганда осонроқ кечди. Сўнгги икки ўйинда ғалабага эришганимиз ОЧЛдан олдин бизга руҳий ёрдам бериши мумкин. "Андижон" жамоасига омад тилайман.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика