UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  1 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  1 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  5 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  28 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  10

Андрей Фёдоров: "Финалда биз кучли эдик" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Финалда биз кучли эдик"

Теглар :  Андрей Федеров
“Нефтчи” – “Қизилқум” баҳсидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Кескин курашларга бой ўйин бўлди, - деб гап бошлади Фёдоров – Шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Уларнинг ўйинидан қониқдим. Фақат бугун улар кўп хис-хаяжонга берилишди. Балки ушбу ҳолат уларнинг чиройли футбол кўрсатишига ҳалал бергандир.  Футболчи эхтиросларини жиловлай билиши керак. “Ҳоким кубоги” турнири тайёргарлик вазифасини ўтаб берадиган мусобақа бўлсада йигитлар финал беллашувида борини бериб, юракдан ўйнашди. Уларга раҳмат. Натижадан эса қониқдим. Фикримча, финалга хос ўйин бўлди. Ўтган йили “Нефтчи” финалда осон ғалабага эришганди. Бу сафар эса зафар қучишимиз осон бўлмади.

- Яна янги ўйинчилар оласизми ?  

- Селекция давом этмоқда.  Тошкентдаги йиғин давомида яна бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказамиз. Янги номлар бўлиб қолиши мумкин. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Бугун кимни ўйини сизга ёқди ?

- Алоҳида кўрсатмаган бўлардим. Бугун бутун жамоа чин юракдан ўйнади. Яхши таркибимиз бор. Улар билан юқори натижадар қайд этиш мумкин. Фақат ишлашда давом этиш лозим.

- Сардор Эминов бугун фаол ўйнади. Уни мухлислар иккинчи Акмал Холматовга қиёслашмоқда...

-  Эътибор учун раҳмат. Ҳақиқат ҳам Сардор яхши ўйинчи.

- Ўйин тақдирини ягона пенальти ҳал қилди.  Тортишувли пенальти ҳақидаги фикрингиз ?  

- Ўша вазиятни яққол кўрдим. Пенальти бор эди. Футбол қоидалари бўйича, жарима майдони ичида тўп қўлга текса ҳакам пенальти белгилаши керак. “Қизилқум” футболчиларининг норозилигини тўғри тушунаман. Ҳакамнинг ушбу қарори уларнинг зарарига ишлади.

- Рақиб легионерлари “Қизилқум”га устунлик берди деб ўйлайсизми ?

- Йўқ, “Қизилқум”нинг хорижий вакилларини яққол устун тарафини кўрмадим. Деярли “Нефтчи”нинг махаллий футболчилари улардан яхши ўйнади. Бу менинг шахсий фикрим. Футболда оддий қоида бор. Ким ўйинга яхши тайёрланса ва кучли бўлса ўша ғалаба қозонади. Демак, “Нефтчи” “Қизилқум”дан кучли экан, - деб фикрларини якунлади “Нефтчи” бош мураббийи Андрей Фёдоров.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика