UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Андрей Фёдоров: "Босимдан чиқиб кетиш учун ғалабалар жуда зарур" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Босимдан чиқиб кетиш учун ғалабалар жуда зарур"

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Обод" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Барчани ғалаба билан табриклайман. Футболчиларга раҳмат деб қоламан. Бугун улар майдонда қаттиқ тер тўкишди. Ҳаво жуда иссиқ. Йигитлар ҳали бундай муҳитда ўйнашга тайёр эмаслар. Биринчи бўлимнинг ўзида гол киритиш учун бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтира олдик. Афсуски, улардан фойдала олмадик ва сўнгги нуқтани қўядиган футболчи топилмади. Аслида мана шундай вазиятлардан кўпроқ гол уриб кейин ўйинни хотиржам назорат қилиб бориш даркор эди.

Голдан сўнг йигитлар асабий руҳда ўйнашди. Чунки Фарғонада ғалаба қозониш мавсум бошидан бери бизга насиб қилмаган эди. Шу сабабли ғалабани сақлаб қолиш илинжида футболчилар бироз ҳис-хаяжонга берилишда деб ўйлайман. Ҳа, албатта бу ғалаба жуда зарур эди ва бу натижа йигитларни навбатдаги баҳслар учун яхшигина руҳлантиради. Ҳозир атрофдан жамоага нисбатан бўлаётган босимдан чиқиб кетиш учун ғалабалар жуда зарур, - деди Фёдоров.

"Нефтчи" матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика