UZ

Сўнгги янгиликлар

08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  2 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  30 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  54 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  230

Андрес Иньеста шарафига ҳайкал ўрнатилди Янгиликлар

Андрес Иньеста шарафига ҳайкал ўрнатилди

Теглар :  Андрес Иньеста
Андрес Иньестанинг она юрти ҳисобланмиш Альбасете шаҳрида унинг шарафига ҳайкал ўрнатилди.

Таниқли ҳайкалтарош Хавьер Морено томонидан яратилган ёдгорлик ярим ҳимоячининг 2010 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган ЖЧ-2010 финалида Нидерландияга қарши ўйинда (1:0) Испания терма жамоасига ғалаба келтирган голидан илҳомланган. У «Карлос Белмонте» стадиони яқинида ўрнатилди.

Ўз шаҳрининг элчиси бўлган 40 ёшли футболчи тадбирда иштирок эта олмади, бироқ миннатдорчилик видеосини юборди.



«Бу воқеа мени жуда таъсирлантирди. Мен шаҳримга, оиламга ва фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаган барча одамларга миннатдорчилик билдираман. Мен ўз авлодимдан фахрланаман, айнан Альбасете фарзанди эканлигим мен учун катта шараф.

Ушбу санъат асари мен учун ва футболимиз учун катта аҳамиятга эга бўлган бир лаҳзадан илҳомланган. Биз барчамиз бу голдан хурсанд бўлганмиз ва энди доим шу лаҳзанинг бир қисмини ҳис қилишимиз мумкин», деди испаниялик футболчи.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика