UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  6 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  6 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  4 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8

Андрес Иньеста шарафига ҳайкал ўрнатилди Янгиликлар

Андрес Иньеста шарафига ҳайкал ўрнатилди

Теглар :  Андрес Иньеста
Андрес Иньестанинг она юрти ҳисобланмиш Альбасете шаҳрида унинг шарафига ҳайкал ўрнатилди.

Таниқли ҳайкалтарош Хавьер Морено томонидан яратилган ёдгорлик ярим ҳимоячининг 2010 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган ЖЧ-2010 финалида Нидерландияга қарши ўйинда (1:0) Испания терма жамоасига ғалаба келтирган голидан илҳомланган. У «Карлос Белмонте» стадиони яқинида ўрнатилди.

Ўз шаҳрининг элчиси бўлган 40 ёшли футболчи тадбирда иштирок эта олмади, бироқ миннатдорчилик видеосини юборди.



«Бу воқеа мени жуда таъсирлантирди. Мен шаҳримга, оиламга ва фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаган барча одамларга миннатдорчилик билдираман. Мен ўз авлодимдан фахрланаман, айнан Альбасете фарзанди эканлигим мен учун катта шараф.

Ушбу санъат асари мен учун ва футболимиз учун катта аҳамиятга эга бўлган бир лаҳзадан илҳомланган. Биз барчамиз бу голдан хурсанд бўлганмиз ва энди доим шу лаҳзанинг бир қисмини ҳис қилишимиз мумкин», деди испаниялик футболчи.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика