Андрес Иньеста: «Реал»ни «Сантьяго Бернабеу»да мағлуб эта оламиз»

Narzulla Saydullayev
6 мар 2014, 23:31
«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоанинг бу мавсум учун мақсадларини айтиб берди.
«Учала мусобақада ҳам мақсадларимиз улкан. Совринлар ютиш истаги ҳар доимгидек юқори.

«Реал»ни мағлуб этишга кучимиз етади, бунгача Мадридда ғалабага эришганмиз. Аммо ундан олдин яна иккита баҳс ўтказамиз, буни унутманг. Агар чемпионлик учун курашишни истасак «Сантьяго Бернабеу»да ғалаба қозонишимиз керак, – дейди Иньеста.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru