Андрей Пятов: "Ўйин "МЮ"нинг голигача давом этти холос"

Tolibjon Qosimov
11 дек 2013, 12:05
"Шахтёр" дарвозабони Андрей Пятов "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубиятдан кейин, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашиб, рақиб голи жамоаси ўйинини синдирганини таъкидлади.
"Ўйин урилган голга қадар давом этти, деб  айтиш мумкин. Бу гол "Шахтёр" ўйинини синдира олди. Ҳаводан тўп узатилди. Кимдир улгурмади, кимдир нотўғри жой танлади. Рақиб зарба йўллаб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошлагандик. Бироқ, айтиб ўтганимдек, ўйин битта голгача бўлди", деди дарвозабон.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›