UZ

Сўнгги янгиликлар

Андреа Пирло: “ЕЧЛда 90 дақиқа давомида устунликка эга бўлиш имконсиз иш” Янгиликлар

Андреа Пирло: “ЕЧЛда 90 дақиқа давомида устунликка эга бўлиш имконсиз иш”

“Ювентус” устози ЕЧЛ 5-турида “Динамо К”га қарши баҳсдан сўнг (3:0) фикрлари билан бўлишди.

“Биз биринчи бўлим сўнгида таваккал қилдик, аммо бу нормал ҳолат. Бу мусобақада яхши жамоаларга қарши ўйнаб, 90 дақиқа давомида устунликка эга бўлиш имконсиз иш. Улар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди, бизнинг эса қайсидир паллаларда ҳимояланишимизга тўғри келди. Умуман олганда йигитларнинг ишга бўлган муносабатидан қониқдим. Мората “Ювентус”га жуда ёш бўлган вақтида келганди. Мадрид ва Лондондаги фаолиятидан сўнг ўз шахсиятига эга бўлган, тажрибали футболчи сифатида қайтди. У бу ерда бахтли. У босимни ҳис қилмаяпти ва бу унга ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатиш учун ёрдам бермоқда. Биз уни “Ювентус”да кўришни хоҳлагандик, унинг шу ерда эканлигидан хурсандмиз”, — дейди Пирло.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика