UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Аморим Лиccабонда Гвардиоланинг таъзирини берди, "Ливерпуль" "Байер"га имконият қолдирмади  59 03:00ЕЧЛ. "Реал" бу сафар ўз уйида "Милан"га ютқазди  127 01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  24 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  6 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  4 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  2 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

"Андижон"ни вақтинча Маматказин бошқаради Янгиликлар

"Андижон"ни вақтинча Маматказин бошқаради

"Андижон" учун жорий мавсум омадсиз ўтмоқда. Кетма-кет мағлубиятлар жамоани турнир жадвалида сўнгги поғонага тушириб юборди.
Ваҳоланки бу йил жамоа мутасаддилари 50 йиллик юбилей учун муносиб ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилаётганини мавсум аввалида айтиб ўтганди. Лекин ўзингизга яхши маълумки, бургутларнинг бугунги холатига хавас қилиб бўлмайди.

Олий лиганинг 12-турида сафарда "Бунёдкор" меҳмони бўлган андижонликлар яна очко йўқотди. Шундан сўнг бош мураббий Азамат Абдураимов истеъфога чиқарилди. Эндиликда унинг ўрнига қайси мураббий келиши бугунги кунда мухлисларни қизиқтириш табиий. Ҳозир шуниси аниқки, якшанба куни "Нефтчи" билан ўйинга футболчиларни ёрдамчи мураббий Ориф Маматказин шуғуллантирмоқда.

Кеча жамоанинг машғулотини кузатиш мақсадида кечки соат 18:00да "Соғлом авлод" стадионига бордик. Мураббийлар водий дербиси олдидан футболчиларни икки таркибга ажратган холда ўзаро ўйин ташкил этишди. "Сариқлар" ва "кўклар" иштирокида кечган бахсда, сариқлар таркибида асосий таркибга номзодлар ўйнади. Таркиб қуйидагича бўлди: Темур Ғаниев, Сергей Доценко, Темур Султонов, Даврон Турсунов, Алексей Касьян, Мирзакамол Камолов, Баҳром Абдураҳимов, Расул Раҳмонов, Иброҳим Отахонов, Анвар Ражабов, Лочин Солиев.

"Кўклар":
Муҳиддин Худоёров, Дилмурод Маҳмудов, Артур Маматказин, Шаҳзод Шайманов, Бекзод Ғозиев, Алишер Тўхтасинов, Алишер Азизов, Акмал Жўрабоев, Тоҳир Усмонов, Фаррух Мирзаев ва бир қатор ёшлар.

Учрашувда Кўклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Алишер Тўхтасинов (2та) ва Анвар Ражабов муаллифлик қилди.

Биринчи бўлимда Акмал Жўрабоев билан Сергей Доценко ўзаро тортишиб қолгани туфайли бош ҳакам Темур Тўхтасинов томонидан қизил карточкага муносиб кўрилиб майдонни тарк этди. Жўрабоев иккинчи  бўлимда Сариқлар таркибида яна ўйнаган бўлса, украиналик ҳимоячи Доценко бошқа майдонга тушмади. Афтидан Сергейга аввалги бош мураббийнинг ишдан кетгани таъсир ўтказган кўринади. Ҳар холда бизга шундай туюлди. Чунки легионер футболчи айнан Абдураимовнинг таклифига биноан келганди.

Айтишларича "Нефтчи" билан ўйинга жамоани Ориф Маматказин олиб тушади. Унга ҳозирда мураббийлар штабида Қаҳрамон Абдуқодиров билан Қобилжон Олимжонов ёрдам бераётганини қўшимча қилиш лозим.
Давралар оралиғида катта эхтимол билан бошқарув постида таниқли мураббий иш бошлаши кутилмоқда. Бу борада бир қатор номзодлар тилга олинаётгани сир эмас. Энг яқин манбааларга кўра, янги ҳафтада Андижонга Украинадан Сергей Шевченко келиши кутилмоқда. Мамлакатимиз футболи учун бегона бўлмаган ушбу мутахассис илгари "Андижон" ва "Қизилқум"даги фаолияти орқали ишқибозларни меҳрини қозонган. Шу боис Сергей Яковлевич яна ўзи учун қадрдон бўлган Андижонга келиши кутилмоқда.

Шуниси аниқки, бош мураббий масаласи 22 июнь куни, "Нефтчи" билан ўйиндан сўнг аниқ бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика