UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  9 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  5 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  10 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

"Андижон"ни вақтинча Маматказин бошқаради Янгиликлар

"Андижон"ни вақтинча Маматказин бошқаради

"Андижон" учун жорий мавсум омадсиз ўтмоқда. Кетма-кет мағлубиятлар жамоани турнир жадвалида сўнгги поғонага тушириб юборди.
Ваҳоланки бу йил жамоа мутасаддилари 50 йиллик юбилей учун муносиб ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилаётганини мавсум аввалида айтиб ўтганди. Лекин ўзингизга яхши маълумки, бургутларнинг бугунги холатига хавас қилиб бўлмайди.

Олий лиганинг 12-турида сафарда "Бунёдкор" меҳмони бўлган андижонликлар яна очко йўқотди. Шундан сўнг бош мураббий Азамат Абдураимов истеъфога чиқарилди. Эндиликда унинг ўрнига қайси мураббий келиши бугунги кунда мухлисларни қизиқтириш табиий. Ҳозир шуниси аниқки, якшанба куни "Нефтчи" билан ўйинга футболчиларни ёрдамчи мураббий Ориф Маматказин шуғуллантирмоқда.

Кеча жамоанинг машғулотини кузатиш мақсадида кечки соат 18:00да "Соғлом авлод" стадионига бордик. Мураббийлар водий дербиси олдидан футболчиларни икки таркибга ажратган холда ўзаро ўйин ташкил этишди. "Сариқлар" ва "кўклар" иштирокида кечган бахсда, сариқлар таркибида асосий таркибга номзодлар ўйнади. Таркиб қуйидагича бўлди: Темур Ғаниев, Сергей Доценко, Темур Султонов, Даврон Турсунов, Алексей Касьян, Мирзакамол Камолов, Баҳром Абдураҳимов, Расул Раҳмонов, Иброҳим Отахонов, Анвар Ражабов, Лочин Солиев.

"Кўклар":
Муҳиддин Худоёров, Дилмурод Маҳмудов, Артур Маматказин, Шаҳзод Шайманов, Бекзод Ғозиев, Алишер Тўхтасинов, Алишер Азизов, Акмал Жўрабоев, Тоҳир Усмонов, Фаррух Мирзаев ва бир қатор ёшлар.

Учрашувда Кўклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Алишер Тўхтасинов (2та) ва Анвар Ражабов муаллифлик қилди.

Биринчи бўлимда Акмал Жўрабоев билан Сергей Доценко ўзаро тортишиб қолгани туфайли бош ҳакам Темур Тўхтасинов томонидан қизил карточкага муносиб кўрилиб майдонни тарк этди. Жўрабоев иккинчи  бўлимда Сариқлар таркибида яна ўйнаган бўлса, украиналик ҳимоячи Доценко бошқа майдонга тушмади. Афтидан Сергейга аввалги бош мураббийнинг ишдан кетгани таъсир ўтказган кўринади. Ҳар холда бизга шундай туюлди. Чунки легионер футболчи айнан Абдураимовнинг таклифига биноан келганди.

Айтишларича "Нефтчи" билан ўйинга жамоани Ориф Маматказин олиб тушади. Унга ҳозирда мураббийлар штабида Қаҳрамон Абдуқодиров билан Қобилжон Олимжонов ёрдам бераётганини қўшимча қилиш лозим.
Давралар оралиғида катта эхтимол билан бошқарув постида таниқли мураббий иш бошлаши кутилмоқда. Бу борада бир қатор номзодлар тилга олинаётгани сир эмас. Энг яқин манбааларга кўра, янги ҳафтада Андижонга Украинадан Сергей Шевченко келиши кутилмоқда. Мамлакатимиз футболи учун бегона бўлмаган ушбу мутахассис илгари "Андижон" ва "Қизилқум"даги фаолияти орқали ишқибозларни меҳрини қозонган. Шу боис Сергей Яковлевич яна ўзи учун қадрдон бўлган Андижонга келиши кутилмоқда.

Шуниси аниқки, бош мураббий масаласи 22 июнь куни, "Нефтчи" билан ўйиндан сўнг аниқ бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика