"Андижон" пойтахтда йиғинни бошлади
24 янв 2014 22:38
Янгиликлар
"Андижон" пойтахтда йиғинни бошлади
Бугун “Миракел” меҳмонхонасига жойлашган “Андижон” жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Ушбу йиғин 2 февралга қадар давом этади. Машғулотларни жамоамиз пойтахтдаги турли майдонларда олиб боришади.
Тошкентда бошланган йиғинга жамоамиз сафига икки нафар ўйинчи қўшилди. Аввал хабар қилганимиздек, тажрибали ҳужумчи Шуҳрат Мирхолдиршаев машғулотларда иштирок этишни бошлади. Бундан ташқари “Пахтакор”дан ёш футболчи Азамат Абдуллаев ҳам таркибга қўшилди. “Пахтакор”га тегишли бўлган Абдуллаев ўтган йили ижара асосида “Қизилқум”да ўйнаганди.
Пойтахтдаги дастлабки йиғин давомида андижонликлар 4та назорат учрашуви ўтказишни режалаштиришган. Азамат Абдураимов шогирдлари биринчи ўйинни 27 январь куни “Бунёдкор-2” жамоасига қарши ўтказишади. 29 январда “Оқтепа”, 31 январда “Металлург” ва 2 февраль куни “NBU-Осиё” жамоалари билан куч синашилади.

championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар