UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  2 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  10 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  19 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

"Андижон" эртадан йиғинни бошлайди Янгиликлар

"Андижон" эртадан йиғинни бошлайди

Аввал хабар берганимиздек, 18 декабрдан “Андижон” клуби қароргоҳида “қизғин ҳаёт” бошланади. Чунки шу кундан жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.
18 декабрь куни мураббийлар ва футболчилар клуб базасига тўпланиб машғулотларга киришишади. Дастлабки йиғинда мураббийлар асосий эътиборни тикланиш машғулотларига қаратишади. Машғулотлар ихтисослаштирилган футбол мактаби интернатининг суниъй қопламали майдонида олиб борилади. Қолаверса, шу кундан таркибдаги ўзгаришлар ҳам маълум бўлади. Таркибни кучайтириш ва барча чизиқларда рақобатни ошириш учун айни пайтда бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бу йил ижарага олинган ўйинчилар ўз клублари ихтиёрига қайтишган. Бош мураббий Азамат Абдураимов ўз интервьюсида Сергей Смородин, Сардор Соибов ва Ғиёс Комилов каби футболчиларни жамоада олиб қолишни айтиб ўтган. Таркибга кимлар қўшилиши ва жамоани қайси футболчилар тарк этиши йиғин бошланганидан сўнг маълум бўлади.

“Андижон”нинг дастлабки йиғини 30 декабрга қадар давом этади. Ушбу йиғин чоғида назорат ўйини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика