"Андижон" - "Бунёдкор". Ўйиндан кейинги фикрлар
22 июн 2015 13:39
Янгиликлар
"Андижон" - "Бунёдкор". Ўйиндан кейинги фикрлар
"Андижон" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги (0:2) учрашувдан кейин иккала клуб бош мураббийлари ўйин тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Сергей ЛУШАН (“Бунёдкор” бош мураббийи):
-Менинг назаримда ўйин яхши ўтди. Шогирдларим айниқса иккинчи бўлим охирларида бироз асабийлашгандек бўлди. Чунки “Андижон” бор эътиборни ҳужумга қаратганди. Аммо сўнгги дақиқаларда қарши ҳужумдан унумли фойдаландик. Шу боис бугун ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Мезбонларда ҳам ҳисобни тенглаштириш учун жуда яхши вазият бўлди. “Андижон” ҳужумчиси дарвозабонимиз билан бирга-бир чиқиб гол ура олмади. Бу вазиятда Зуҳуров маҳоратини намойиш этиб жамоамизни голдан қутқарди. Натижа ўйинга мос бўлди деб ўйлайман. Афсуски, жуда кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Айниқса, биринчи бўлимда юз фоизли вазиятларни голга айлантира олмадик. Ўша битта вазиятда ҳимоячиларимиз рақиб ҳужумчисини ўтказиб юборишганини инобатга олмаганда, шогирдларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Бугун ўйиндан ва натижа қониқиш ҳосил қилдим.
Бугунги баҳсда тажриба ҳисобига ютдик дея олмайман. Олдинги чизиғимизда асосан ёш футболчилар ҳаракат қилишди. Қолаверса, бугун Достон Ҳамдамов гол урди. Вазиятлардан унумли фойдаланганимиз эвазига ғалаба қозондик. Шогирдларим кўрсатмаларимизни тўла бажаришди. Шу ҳам ғалабамиз гарови бўлди. Рақибга гол уриш имконини бермадик, ўзимиз эса иккита вазиятдан фойдаландик.
- Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган айрим футболчиларга дам бердингиз, айримларини эса бугун асосий таркибга киритдингиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Тўғри, мундиалда қатнашган футболчиларимиздан Ҳамдамов, Шомуродов ва Ўринбоевни бугун майдонга туширдим. Достон чорак финалда майдонга тушмагани учун у янги куч билан сафимизга қўшилганди. Шу боис асосий таркибга киритдим. Акром Комилов, Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров каби жаҳон чемпионатида барча ўйинларда иштирок этган футболчиларни ўринбосарлар сафида бир тайм ўйнатиб дам беришга қарор қилдик. Чунки уч кундан кейин кубок баҳсида яна майдонга тушамиз. Сардор Рашидовни ҳам бугун иккинчи бўлимда майдонга туширдик. У ҳам ўтган ҳафта миллий терма жамоа сафида бўлиб, КХДРга қарши баҳсда майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Узоқ парвоздан кейин унда ҳам чарчоқ аломатлари бор эди. Умуман олганда, бугун биз қарши ҳужум тактикасига таяниб таркиб танлагандик. Бу тактика ва таркиб ўзини оқлади.
Эдгар ГЕСС (“Андижон” бош мураббийи):
- Аввало шуни айтиш керакки, “Бунёдкор” мамлакатимиз етакчи клуби ва таркибида маҳоратли ўйинчилар кўпчиликни ташкил этади. Қолаверса, жамоанинг ўйини яхши шаклланган. Бир сўз билан айтганда, бугун кучли рақибга қарши тўп сурдик. Ўйлайманки, ёмон ўйин намойиш этганимиз йўқ. Бизда ҳам гол уриш учун бир қатор вазиятлар бўлди. Аммо имкониятлардан шогирдларим негадир фойдалана олишмади. Балки рақибнинг номдор эканлиги футболчиларга босим юклагандир. Айниқса, Абдумалик Абдуллаев ана шу вазиятда гол урганда натижа бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Тўғри, бугун ютқаздик, лекин шогирдларимга катта эътирозим бор дея олмайман. Улар қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Кучли рақибларга қарши баҳсларда гол уриш учун имконият кўп бўлмайди. Бироқ ана шу бир-иккита вазиятдан унумли фойдаланиш керак бўлади.
- Абдуллаев аввалги учрашувларда ҳам бир неча бор голли вазиятларни кўкка совирганди. Бу ҳужумчига нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?
-Биринчи навбатда, Абдуллаевга тажриба етишмаяпти. У “Андижон” сафидагина асосий таркибда ўйнашни бошлади. “Навбаҳор”да юрганда захирада қолиб кетарди. Шу сабабли бу ҳужумчида малака юқори эмас. Айниқса, мана шундай вазиятлардан гол ура олмаганида билинади. Умид қиламиз, Абдуллаев ўзи учун керакли бўлган тажрибани тўплай олади.

Фикрлар