UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Шлоттербек Чемпионлар Лигаси финали йўлланмаси қўлга киритилганини нишонлаш вақтида жароҳат олиши мумкин эди  0 12:32"Барселона" "Брюгге" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 12:00"Манчестер Юнайтед" "Реал Сосьедад" голкиперини сотиб олмоқчи  2 10:47EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  9 10:20Анчелотти «Бавария»нинг шикоятларига жавоб қайтарди  33 09:48Жошуа Киммих қайси жамоага ўтиш ниятида эканлиги маълум  5 09:25Томас Тухель мағлубият сабабини ошкор қилди  10 09:03Кейн «эффекти». «Бавария» неча йилдан сўнг мавсумни кубоксиз якунлади?  13 08:39Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум  3 08:15Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди  5 07:53Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  19 07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  1 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  40

«Андижон»нинг янги етакчиларидан бири: «Кубокда ҳам, Суперлигада ҳам фақат ғалаба учун курашамиз» Янгиликлар

«Андижон»нинг янги етакчиларидан бири: «Кубокда ҳам, Суперлигада ҳам фақат ғалаба учун курашамиз»

Чемпионатни муваффақиятли бошлаган «Андижон» энди Ўзбекистон Кубогида ҳам юришини бошлайди.

Албатта ҳозир эмас. Аммо Кубок баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва табиийки, гуруҳлар барчани қизиқтирмоқда. «Андижон» эса «Н» гуруҳида «Динамо», «Насаф» ҳамда «Навбаҳор» билан жойлашди. «Бургутлар» сафида ўзини кўрсатаётган футболчилардан бири Бектемир Абдуманнонов эса «Андижон» матбуот хизматига қуръа ҳақида интервью берди.

-Бектемир, Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди. «Андижон» жой олган гуруҳ ҳақида фикрингиз қандай?

-Кубок босқичида ҳам яхши натижалар кўрсатиб, гуруҳдан чиқишни ният қиляпмиз. Гуруҳимизда яхши жамоалар бор. Бу эса бизга янада яхши тажриба бўлади, деб ўйлайман. Гуруҳимиздаги иккита ўйинни ўз майдонимизда ўтказамиз. Худо хоҳласа, мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этамиз.

-Деряли ҳамма «Н» гуруҳига «ўлим гуруҳи» дея ном беришяпти…

-Ҳозир ҳамма клублар ўзига яраша яхши. Қанча кучли рақиб бўлса, шунча яхши. Биз барча учрашувда майдонга фақат ғалаба учун тушамиз.

-Булар сиз кутган рақибларми ёки…

-Йўқ, бу жамоаларни кутмагандим.

-«Андижон» чемпионатни яхши бошлади. Суперлига билан Кубок баҳслари орасида сиз учун энг муҳими қайси?

-Жамоамиз билан Кубокда ҳам, Суперлигада ҳам ғалаба учун курашамиз. Ўзбекистон Кубогида маъсулият катта. Ютқазсангиз мусобақани тарк этасиз. Кубок учрашувлари шуниси билан ҳам қизиқ.

-30 март куни «Насаф» «Бобур Арена»да ўйнайди. Бўлажак учрашувга тайёргарлик қандай ва нима кутяпсиз?

-Жамоа билан машғулотларга жиддий киришганмиз. 23 март куни Қирғизистон U 20 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Ундан кейин бор эътиборни 30 март кунида бўладиган ўйинга қаратамиз. Кайфият аъло даражада ва шундай руҳда ўйинларимизни давом эттирамиз.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
22 мар 14:50:30
BAVARIA REAL
KhaDJii ФК “ПАХТАКОР” фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Санлани каманден хар йили бошида чемпион боламиза деб котта гапириб охирида чичиб коядику:) Бектемир котта гапрмаган гурухдан чикиши ният килганда. Азгна мия билан фикрлашиб кейин йозсен боларди
Сизга ухшаган пахтакор ва менга ухшаган кизилкум мухлисларини шу жойда фикр билдириб туришини узи бу жамоалар ХАЛК севган жамоалар эканлигидан далолат.Хар иккала жамоага хамда мухлисдарига хам омад тилаймиз.Бизни жамоаларга хам шундай мухлислар севимлиси булиш насиб этсин.
+2   
22 мар 09:05:40
Farxod Farxod
KhaDJii ФК “ПАХТАКОР” фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Санлани каманден хар йили бошида чемпион боламиза деб котта гапириб охирида чичиб коядику:) Бектемир котта гапрмаган гурухдан чикиши ният килганда. Азгна мия билан фикрлашиб кейин йозсен боларди
Man òzb futboliga umuman qiziqmayman
Miyani san ishlat
Savoddan ham berganmi deyman
+2   
22 мар 08:41:13
229
Курашади, токи пул тугагунча
+2   
22 мар 08:36:43
Farxod Farxod
Odamzot hech katta gapirmasada
+1   
22 мар 08:58:51
KhaDJii ФК “ПАХТАКОР”
Farxod Farxod фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Odamzot hech katta gapirmasada
Санлани каманден хар йили бошида чемпион боламиза деб котта гапириб охирида чичиб коядику:) Бектемир котта гапрмаган гурухдан чикиши ният килганда. Азгна мия билан фикрлашиб кейин йозсен боларди
   
22 мар 11:02:07
Rasul M
Gurux yaxshi tushdi xech bolmaganda uzbekiston kubogida xam kuchli oyinlar buladi...jamoa qanchalik qiyin raqib kuchli raqib bilan uynasa shuncha tez rivojlanadi Rivojlanishni istasan ozingdan yuqori insonlar urasida bol shunda Osasan degan ekan kattalardan bittasi...kuchsiz raqiblarni 5-0 6-0ga yutgandan kucli jamoalar bilan kichik xisobda yutub maglub bolgandayam kuchli oynab maglub bolgan maqul
   
22 мар 10:34:32
Etyg Htffu
Ичи кора туталар
   
22 мар 08:47:44
Muhsin 1986
Улим гурухи эмиш))
-1   
22 мар 13:30:12
Abdulboyis Karimov
Давай Анжан хаммасини япиштириб Ташла!!!
-1   
22 мар 11:16:26
jasur
Шу факат негатив эканда одам зот гурухдан чкамиз деп ният кляпти бола Давай Анжан дахшатли ангшлаклар клиб берамиз бобур аренда факат галаба болар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика