UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  4 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  7 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  4 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24

"Андижон"нинг Туркия йиғинидаги рақиблари билан танишинг Янгиликлар

"Андижон"нинг Туркия йиғинидаги рақиблари билан танишинг

Айни пайтда қишки таътилда бўлган “Андижон” 2024 йилги мавсум учун тайёргарлик режаларини ишлаб чиқмоқда.

Янги чемпионатга ҳозирлик кўриш жараёнида хориж йиғини жуда муҳим аҳамият касб этади ва шунга биноан “Бургутлар” бу сафар ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши режалаштирилган. 


Жумладан, 24 январдан 14 февралгача ташкиллаштириладиган Туркия йиғини мобайнида "бургутлар" 7 та халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши кўзда тутилган. Эътиборлиси, жамоанинг спарринг-рақиблар сифатида кучли клубларга қарши майдонга тушиши албатта қувонарли. Ҳозирга қадар “Андижон”нинг Анталия йиғинидаги 3 та рақиби маълум бўлди.


1 февраль. ЦСКА (Россия) – “Андижон”


Кучли ва номдор рақиб. Кўплаб совринларни ютган ЦСКАга ортиқча таъриф шарт эмас. Россия премьер-лигасида қишки танаффус бошланган. “Армиячилар” мусобақа жадвалида 28 очко билан ҳозирча 8-ўринда. Владимир Федотов бош мураббийлик қилаётган жамоа сафида ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётганидан яхши хабардорсиз. Таниқли дарвозабон Игорь Акинфеев сардорлигидаги клубга қарши бўлажак ўйин жамоа учун ҳар томонлама фойдали бўлиши шубҳасиз. Бу каби беллашувлар ҳар доим ҳам бўлавермайди.  


4 февраль. “Андижон” – “Черноморец” (Украина)


"Андижон"нинг кейинги рақиби Украина премьер-лигаси вакили ҳисобланган Одессанинг “Черноморец” клубидир.  Ҳозирда Украина чемпионатида ҳам қишки танаффус юзага келган. “Черноморец” 10 декабрь куни 17-тур доирасида “Колос”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, очколарини 22 тага етказди ва 8-ўринга кўтарилди. Кейинги тур учрашувлари 2024 йилнинг февраль ойи охирларида давом эттирилади. Унгача эса Роман Григорчук бош мураббийлигидаги “Черноморец” клуби ҳам қишки тайёргарлик жараёнларини олиб борадилар ва Анталия йиғин доирасида “Андижон”га қарши назорат баҳсида майдонга тушишади.


12 февраль. “Андижон” – “Александрия” (Украина)


“Бургутлар”нинг навбатдаги рақиби ҳам Украина премьер-лигаси жамоасидир. Бу сафар “Александрия”га қарши назорат учрашуви ўтказилади. Бу клуб Украина чемпионатининг 11 декабр санасида 17-тури доирасида сафарда “Металлист 1925” жамоасини 0:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада 16 очко билан 11-поғонага чиқиб олди. 


“Александрия” клубини ҳозирда 42 ёшли мутахассис Руслан Ротань бошқариб бормоқда. Ўз вақтида Украина миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Руслан Петрович футболчи сифатида “Днепр”, “Славия”, “Динамо” Киев сингари клубларда тўп сурган. Ротань айни пайтда параллел равишда Украина олимпия терма жамоаси устози ҳам саналади.


“Андижон” жамоаси юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Анталияда 7 та назорат ўйинида майдонга тушиши режалаштирилган ва уларнинг бўлажак 3 та рақиби ҳақида таништириб ўтдик. Маълум бўлишича, Александр Хомяков бошчилигидаги андижонликларнинг бошқа рақиблари ҳам номдор клублар бўлиши кутилмоқда. Режа бўйича Туркияда асосан кучли жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Тез орада қолган рақиблар ҳам маълум бўлади. Бизни кузатишда давом этинг!


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика