UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Андижон"нинг "қора анъана"си давом этадими? Янгиликлар

"Андижон"нинг "қора анъана"си давом этадими?

"Андижон" клуби бугун Ўзбекстон кубоги 1/4 финалида АГМК тўсиғидан ўтишга ҳаракат қилиб кўради.

"Бургутлар" шу пайтгача 9 марта Ўзбекистон кубогининг чорак финал босқичига қадар етиб борган ва бирор марта келгуси босқичга ўтолмаган.

1992 йил андижонликлар "Наврўз" номида мусобақанинг 1/4 финал босқичида "Навбаҳор"га (0:1, 1:3) ютқазган. Орадан бир йил ўтгач, "Наврўз" яна наманганликларга рўбарў келди ва икки ўйин натижасига кўра яна имкониятни бой берди (2:4, 1:0).

Жамоа "Андижон" номи остида 2000/01 йилги мавсумнинг ушбу босқичида водийнинг бошқа жамоаси — "Нефтчи"га мағлуб бўлди (1:3). Келгуси йил эса "Қизилқум"га йирик ҳисобларда ютқазди (1:4, 0:5).

2007 йил клуб "Қурувчи"га рўбарў келиб, 0:3 ва 0:1 ҳисобларида имкониятни бой берди. Орадан уч йил ўтгач, "Қурувчи"нинг янги номдаги жамоаси — "Бунёдкор"га ҳам (1:4, 1:3) ярим финал чипталари тақдим этилди.

2012 йил "Андижон" "Пахтакор" тўсиғидан ўта олмади (1:2, 0:2).

2016 йил эса "Насаф" икки ўйин натижасига кўра (0:2, 1:2) келгуси босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Водийликларнинг ушбу босқичдаги сўнгги иштироки 2018 йилга тўғри келган ва "Бунёдкор"га қарши баҳсда бироз омад етишмаган — 1:2.

Кўрамиз, "бургутлар"нинг бу сафарги парвози қанчалик давом этаркан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика