UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:05Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:2 (матнли трансляция)  37 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  7 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  4 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  6

"Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас" — ёхуд Бубанья қайси саволга жавоб беришни истамади? Янгиликлар

"Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас" — ёхуд Бубанья қайси саволга жавоб беришни истамади?

"Андижон" жамоаси Про лиганинг сўнгги турларини кўтаринки руҳда ўтказмоқда.

Қизиқ факт шуки, Виктор Кумиков шогирдлари охирги 3та ўйиннинг барчасида ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб ютуқни ўз томонига оғдириб кетди. Бунда таркибдаги бўйдор ва жисмонан бақувват футболчилар катта ҳисса қўшишди, дея оламиз. Улар Илдар Маматказин, Владимир Бубанья, Шаҳбоз Эркинов. Авваллари "Манчестер Юнайтед"га Ферги-тайм ибораси ишлатиларди ва бу ҳозир ҳам оммалашган. Эндиликда эса ўзимизда ҳам бундай ном бор - "Андижон" - тайм. Бу жамоанинг жисмоний ҳолати яхши эканлигидан далолат",- дейди Кумиков "Шўртан"га қарши учрашувдан сўнг. Суҳбатдошимиз Владимир Бубанья ҳам мураббийининг гапига қўшилган ҳолда бир нечта саволларимизга жавоб берди. 

- Дастлаб кечаги учрашув ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз? "Шўртан" ўз майдонида ўйнаётган, биринчи рақамли жамоа бўлиши кутилган эди. Мазкур беллашувда тактика самара бердими ёки маҳорат?

- Бугунги кунда Ўзбекистонда осон ўйинлар қолмаган. Ҳеч бир жамоа ўйинларни осон ютганини кўрмадим. Ғузорда ҳам шундай бўлишини кутгандик. Муҳими олдимизга қўйилган вазифани бажардик ва ғалаба қозондик. Узоқ масофа йўл босиб келган ишқибозлар учун ҳақиқий хурсандчилик улаша олдик.

- "Андижон"нинг кетма-кет баҳсларда сўнгги дақиқаларда уч очкога эга чиқаётганини омадга қиёслаш мумкинми? Қизиғи омад ҳам ҳар доим эмас, 1-2та ўйинда келади...

- Виктор Болютович айтганларидек ҳозирга келиб жисмоний спорт формамиз яхши ҳолатга кириб бормоқда. Саволингизга жавоб шу. "Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас. Ғалаба йўлида барча биргаликда меҳнат қиляпти. 

- Клубда маълум вақт муаммолар юзага келди. Ҳаттоки, жамоа сафар ўйинига бора олмай қолди. Бугунги кунда вазият ўнгланганми? Ғузорга бориб келишда ортиқча қийинчиликлар кузатилмадими?

- Ўша пайт қандайдир тушунмовчиликлар бўлди. Ҳозир ҳаммаси жойида. Жамоанинг кайфияти аъло даражада. Ғалабалар футболчиларга қўшимча ишонч беряпти. Бўшашмаслигимиз ва тўхтаб қолмаслигимиз керак. 

- "Андижон" жамоасининг мухлислари ҳар ўйинда турлич тарзда охиригача қўллаб-қувватламоқда. Клуб уларга мавсум сўнггида Суперлига йўлланмасини совға тариқасида тақдим қилишга қодирми?

- Шу зайилда керакли очколарни қўлга киритишда давом этсак албатта мақсадимизга эришамиз. Ҳар бир беллашувга жанговар руҳда ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш талаб этилади. 

- "Сурхон" билан боғлиқ воқеаларга батафсил жавоб бера оласизми? Сўнгги йилларда нима учундир айнан сиз билан муаммолар чиқиб келмоқда...

- Кечирасиз, бу ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Уларга фақат омад тилайман.


 Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика