UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  8 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  15 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  36 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1

“Андижон”нинг ишқибозлари қишда айиқни ҳам ўйнатиб юборади” – Суперлига 24-тур ўйинлари Мурод Исмоилов нигоҳида Янгиликлар

“Андижон”нинг ишқибозлари қишда айиқни ҳам ўйнатиб юборади” – Суперлига 24-тур ўйинлари Мурод Исмоилов нигоҳида

Теглар :  Мурод Исмоилов
Мухлисларга яхши маълумки, Суперлига ўйинлари ниҳоясига етишига ҳам учта тур қолди. Олдинда турган ҳар бир баҳс ишқибозларни қаттиқ хаяжон остида ушлаб турибди десак муболаға бўлмайди.

Совринли ўринлар учун кураш қандай жиддий кечаётган бўлса, аутсайдерлар пойгасида ҳам интрига юқори даражада кечмоқда дейиш мумкин. Маълум муддатлик қисқа муддатли танаффусдан кейин бугун Суперлиганинг 24-тур учрашувларига старт берилади. Бўлажак баҳслар олдидан марғилонлик таниқли мураббий Мурод Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик. Ўз вақтида “Пахтакор”, “Нефтчи”, “Қўқон-1912”, “Металлург” ҳамда “Турон” жамоаларида мураббийлик қилган мутахассис 24-тур баҳсларига қисқача тўхталиб ўтиб, ўз қарашларини баён этди.

АГМК – “Андижон”
Маҳорат, инфратузилма, турнир жадвали ва хоказолардан келиб чиқса, АГМК фаворит. Лекин “Андижон”ни охирги ўйинларини оладиган бўлсак, жамоада кайфият бор. Қолаверса мухлислари қишда айиқни ҳам уйнатиб юборади. Ушбу баҳсда VAR тизими ишлар экан. Учрашувга тайинланган ҳакам ҳам анча савияли. Назаримда ўйин мураббийлар жангига айланса керак. Чунки иккала жамоа мураббийлари жуда сабр қилишни биладиган инсонлар. Қайси жамоа ўз услубига, ва мураббийни кўрсатмасига амал қилса, ютиб кетиши мумкин.

“Бунёдкор” – “Қизилқум”.
Бу жамоалар икки хил. Бирида махорат ва салобат бўлса, иккинчисида ёшлик, шижоат мужассам. Лекин уйда ўйнагани ҳисобига “Бунёдкор”да ғалаба бўлган имконият кўпроқ.

“Навбаҳор” – “Металлург”.
“Навбаҳор” уйда ўйнаганда, хоҳлаган жамоани тиз чўктира олади. Агар жамоада кайфият яхши бўлса. Ҳозир жамоада кайфият қандайлигини билмайман. “Металлург”га эса очколар сув ва ҳаводек зарур. Бироз муаммо бўлиши мумкин. Чунки янги мураббийни йигитлар қанчалик тушунишади, мураббий нималарга эътибор беради билмадим. Ишонаман, мухлислар ҳам стадионда далда бўлиб туришади.

“Локомотив” – “Сўғдиёна”.
“Сўғдиёна” фаворит! Чунки уларни турнир жадвали ҳам шунга мажбур этади. Ахир медаллар учун бунчалик якин келмаган эди жамоа.

“Пахтакор” – “Сурхон”.
“Пахтакор” муддатидан аввал чемпион бўлди. Юзаки қарасак уларга керак эмас ўзини қийнаш. Мураббийлар мазкур учрашувда шу кунга қадар кам ўйин амалиётига эга бўлган, деярли ўйнамаган ёшларни қўйиб ўйнатиши ҳам мумкин. Лекин ишонаманки, у ерда профессионаллар бор. Шунчаки ўткинчи ўйин бўлмайди.

“Машъал” – “Турон”.
Хафа бўлмасаларинг, “Турон”га мухлислик қиламан. Ва албатта унинг ютишини хоҳлайман. Бироқ бу - ўйин.



Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика