UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  2 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  10 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  14 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  24 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  19 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Андижонликлар Қирғиз Республикасида чемпион бўлди Янгиликлар

Андижонликлар Қирғиз Республикасида чемпион бўлди

Хабарингиз бор, охирги йилларда Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси футболи ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Хусусан, 13-14 декабр кунлари Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида спортнинг футзал тури бўйича 2009-2010 йилларда туғилган болалар ўртасида халқаро мусобақа ўтказилди. 

Унда Ўзбекистондан Андижон шаҳар Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва Фарғона вилояти футзал жамоалари иштирок этди. 

Қизиқарли ва муросасиз ўтган мазкур мусобақада якунда андижонлик ёш футзалчилар чемпионликни қўлга киритди. 

Мураббий Аҳрорбек Иминов бошчилигидаги Андижон шаҳар ОМСТБДИМИ-2009 жамоаси финалда Жалолобод жамоаси ёшларини 6:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Турнир ташкилотчилари андижонлик ёшлардан Низомиддин Зиёхиддинов билан Асадулло Раҳимовни ўз ампуласи бўйича энг яхшилар қаторида алоҳида эътироф этиб, махсус соврин билан тақдирлади. 

Мазкур мусобақадан сўнг ғолиб жамоа бош мураббийи Аҳрорбек Иминовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Албатта, мазкур мусобақа биз учун жуда ҳам фойдали бўлди. Ўтган йили ҳам ушбу турнирда иштирок этгандик. Мусобақа савияси ёмон эмас. Асосийси, қўл остимиздаги ёш футболчиларнинг халқаро тажриба ошириши ҳамда ўйин амалиётига эга бўлиши эди. Беллашувлар биз учун осон ўтмади. Шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим. Улар берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилди. Якунда мусобақа ғолибига айландик. Албатта, бу натижа ҳам бизга қўшимча куч бағишлайди. Турнир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, деди Иминов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика