UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  0 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0

"Андижон" йиғинига молдавиялик тўпурар ва "Сўғдиёна"дан уч футболчи қўшилди Янгиликлар

"Андижон" йиғинига молдавиялик тўпурар ва "Сўғдиёна"дан уч футболчи қўшилди

Янги мавсумга таёргарликни Янгиер шаҳрида олиб бораётган “Андижон” жамоаси таркибига янги футболчилар келиб қўшилишда давом этмоқда.

Бугун ўқув-йиғин машғулотларига Молдавиялик Артём Литвяков келиб қўшилди.

Артём Литвяков Молдавиянинг А Дивизионида иштирок этувчи “Тигина” жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Якунига етган мавсумда “Тигина” таркибида рақиблар дарвозасини 30 маротаба аниқ нишонган олган бу ҳужумчи, мавсум якунига кўра чемпионат тўпурари бўлди. Унинг “Тигина” жамоаси эса турнир жадвалини 4-ўрин билан якунлади.

Танишинг, Артём Литвяков.
Амплуаси
: ҳужумчи;
Туғилган йили: 23.10.1996 йил
Фуқаролиги: Молдавия.



Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси аъзоси Иззат Абдуллаев бугундан жамоамизнинг Янгиердаги ўқув-йиғин машғулотларига қўшилди. Якунига етган мавсумда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси таркибида ўйнаган Иззат Абдуллаев жами бўлиб 12 та учрашувда майдонга тушиб, 484 дақиқа ҳаракат қилишга улгурди.

Маълумот учун:
Иззат Абдуллаев.
Туғилган йили: 16.01.1996 йил.
Ампуласи: Ярим ҳимоячи.
Фуқаролиги: Ўзбекистон.


Якунига етган мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида ўтказган футболчи Сирож Мелиев “Андижон” жамоасининг Янгиер шаҳрида бўлиб ўтаётган ўқув-йиғин машғулотларига келиб қўшилди. Қайд этиш керакки, Сирож Мелиев 2017 йилги чемпионатда Муборакнинг “Машъал” жамоаси таркибида Александр Хомяков қўл остида тўп сурган. Ўтган йилги мавсумда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси таркибида ўйнаган Сирож Мелиев 9 та учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, жами 512 дақиқа ўйнашга муваффақ бўлган.

Маълумот учун:
Сирож Мелиев.
Туғилган йили: 2
8.09.1995 йил.
Амплуаси: Ҳужумчи.
Фуқаролиги: Ўзбекистон.


Шунингдек, "Сўғдиёна" жамоасининг яна бир футболчиси Муҳаммад Юлдашев ҳам "Андижон" жамоаси машғулотларига таклиф этилди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика