UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  3 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3

"Андижон" - "Волга" учрашуви атрофидаги воқеалар ва аренадаги кутилмаган меҳмонлар Янгиликлар

"Андижон" - "Волга" учрашуви атрофидаги воқеалар ва аренадаги кутилмаган меҳмонлар

Анталиядаги 12-кун ҳам бошланди.

Жамоаларимизнинг тайёргарлиги эндиликда янада авж палласига чиқмоқда. Қуръадаги рақиблари маълум бўлгач уларнинг ўйинларини кузатиш босқичи бошланди. Чунки стадионлар ораси яқин, меҳмонхоналар зич жойлашган. Мураббийларга бу борада анча енгил бўлмоқда. 

"Андижон" рус клубига йирик ҳисобда ютқазди


"Андижон" жамоаси кеча учинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Рақиб ФНЛ вакили, бир неча кун олдин ОКМК билан тўқнашувда ғалаба қозонган Ульяновскнинг "Волга" жамоаси. Рақиб ўзи иштирок этаётган чемпионатда 17-ўринни эгаллаб турибди. Шунга қарамай таркибида жисмонан бақувват футболчилар йиғилган, тажриба катта. Айнан шу жиҳат кечаги баҳсда ўз сўзини айтди. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилган "бургутлар" гол уриш учун етарлича вазиятлар яратишди, дея оламиз. Айрим ҳолатларда дарвоза устуни тўсқинлик қилган бўлса, яна бошқа вазиятларда олдинги чизиқ вакилларига тажриба камлиги сезилиб қолди. "Сен урмасанг, сенга уришади",- деган ибора айнан кечаги учрашувга мос эди. "Андижон" вазиятлар яратди, ҳужум қилди. Лекин голни "Волга" футболчилари урди, 0:4. 



Туркиядаги йиғинларда таркибга қўшилган уч нафар легионер Леван Арвеладзе, Нодар Кавтарадзе, Аҳтам Назаров билан шартнома имзоланган. Клуб матбуот хизмати тез орада уларни таништиради. Уч нафар легионернинг ҳаракатларига эса чемпионат бошлангач баҳо берамиз. Ҳозирча қандайдир хулоса қилиш қийин. 



Айтиш мумкинки, шахсан мен кечаги баҳсда Рўзиқул Бердиевнинг ташрифини кутгандим, чунки дастлабки турдаги рақиби "Андижон". Лекин тажрибали мутахассис бунга қадар икки маротаба жамоанинг ўйинини томоша қилди. Фикримча керакли хулосалар бор. Трибунада "Бунёдкор" бош мураббийи Мурод Отажонов, маслаҳатчи мураббий Рустам Мирсодиқов кечаги баҳсни бевосита стадиондан кузатди. Маълумот учун, "Бунёдкор" 3-турда "Андижон" билан сафарда ўйнайди. 



Камолиддин Алимов ва Жаҳонгир Файзуллаев жуфтлиги кеча САфарда лойиҳаси билан "Андижон"нинг учрашувида бўлишди. Кўрсатув якунида жамоа дарвозабони Элдор Адҳамовнинг ҳам фикрлари ўрин олган 




Учрашув якунлангач кечки таомдан сўнг "Силекс" спорт директори, "Бунёдкор"да қисқа вақт ичида ном қозонган Стевица Ристич билан учрашдим. Қуйида у билан ташкил қилинган суҳбатнинг дастлабки қисмини ўқишингиз мумкин. Одил Аҳмедов, Гейнрих, "Бунёдкор"даги дамлар, айни пайтдаги фаолияти ҳақида сўз боради. Бугун у билан кеча чала қолган суҳбатимизни давом эттиришимиз режалаштирилган. 


 "Шубҳасиз энг яхши даврларим "Бунёдкор"да ўтган" — Стевица Ристич Анталияда Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика