UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

"Андижон" трансферларга бермоқда жон ёхуд бугунги кун воқеалари Янгиликлар

"Андижон" трансферларга бермоқда жон ёхуд бугунги кун воқеалари

Туркия томон талпинган айрим Суперлига клублари учун ҳақиқий йиғин мана энди бошланмоқда.

Биласиз юртимиздаги об-ҳаво шароити сабаб ҳаттоки табиий майдонга чиқмаган жамоалар ҳам бўлди. Анталия бу борада айни муддао. Чунки барча шароит бор, рақиблар аниқ, майдонлар худди маржон доналаридек шаҳар бўйлаб териб қўйилган. Айни пайтда мен истиқомат қилаётган меҳмонхонада "Андижон" жамоаси делегацияси ҳам яшамоқда. Мураббийлар, футболчилар барчаси шу ерда, кўз олдимизда. Шу боис нисбатан бу жамоа ҳақида кўпроқ маълумот беришга ҳаракат қиляпмиз. 1 февраль куни сайтимизнинг навбатдаги ижодий гуруҳи етиб келади ва бошқа жамоалар машғулотлари, базаларига саёҳат қилинади. 

Александр Хомяков кечадан бошлаб тартиб-интизомга жиддий амал қилишга чақирди. Ҳаттоки машғулотда юзакиликка жим қараётгани йўқ. Анатолий Курлаев, Николай Шевченко, Артём Петросян яқиндан ёрдам бермоқда. Николай Шевченко 2007 йилги Осиё кубогида Рауф Инилеевнинг мураббийлар штабидан ўрин олган.  Андижон ўғлони, дея таърифланадиган Қобил Олимжонов дарвозабонлар билан ишлаяпти. Ушбу мураббий ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоаси либосида ҳам ҳаракат қилганини айтиб ўтиш жоиз. Қизиқ факт шуки, жорий йил жамоанинг мураббийлар штабида фаолият олиб борадиган 3та мураббий ҳам футболчилик фаолиятида дарвозабон позициясида ҳаракат қилган.

Александр Хомяков - "Динамо Махачкала", "Торпедо Волжский", "Спартак Нальчик" дарвозаларини қўриқлаган. 

Артём Петросян - "Семурғ", "Динамо" (Самарқанд), "Трактор" (Тошкент), "Насаф"да тўп тепган.

Қобил Олимжонов - "Андижон" собиқ дарвозабони

Таркибдаги ўзгаришлар давом этади. Суперлигада муносиб қатнашишни мақсад қилган жамоа таркибига 3 нафар легионер келгани ҳақида айтгандик. Бугун "Локомотив" ҳимоячиси Дилшод Комилов, Тожикистон терма жамоаси сардори Аҳтам Назаров қўшилади. Ҳимояда кучли рақобат юзага келмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Жамоа "Пахтакор"дан Диёр Холматовни олишга ҳаракат қилмоқда. АГМК ҳужумчиси Миржаҳон Мираҳмадов ҳам қизиқишлар доирасида турибди. Вазиятга қараб яна янги номлар пайдо бўлса ҳеч гап эмас. Қисқаси клуб таркибни кучайтириш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қиляпти. Айтмоқчи аргентиналик футболчи Сантияго Гордано ҳам "Андижон"да кўрикда ўтиши кўзда тутилган. 

Бу орада "бургутлар" ўз майдонлари тайёр бўлгунига қадар қайси майдондан фойдаланиб туришлари маълум бўлиб улгурди. Фарғонанинг "Истиқлол" стадиони жамоа учун вақтинчалик уй ўйинларини ўтказиш вазифасини ўтаб беради. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика