UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  2 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  1 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  16 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  18 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  9 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0

andijon-pfc.uz: Азамат Абдураимов "Андижон"дан кетгани йўқ Янгиликлар

andijon-pfc.uz: Азамат Абдураимов "Андижон"дан кетгани йўқ

Бугун турли интернет сайтларида “Андижон” жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов истеъфога чиқарилгани ва унинг ўрнига Нўъмон Ҳасанов таклиф этилгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди.
Аввало шуни айтиб ўтамизки, бу маълумотлар асоссиз бўлиб “Андижон” жамоасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. “Локомотив” билан бўлган ўйиндан кейин футболчилар бугун клуб қароргоҳига йиғилишди ва айни пайтда машғулотларни бош мураббий Азамат Абдураимовнинг ўзи ёрдамчилари билан биргаликда ўтказмоқда. Бундан кўриниб турибдики, Абдураимов жамоадан кетгани йўқ.

Тўғри, “Андижон” учун мавсум муваффақиятли бошлангани йўқ. Албатта, кетма-кет мағлубиятлар ҳеч кимга ёқмайди. Лекин Абдураимов ва мураббийлар штаби вазиятни ижобий тарафга ўзгартиришга бор кучлари билан ҳаракат қилишмоқда. Шу боис “Бухоро”га қарши ўйинга жамоа жиддий суръатда тайёргарликка киришди. Тўғри, жамоа мағлубиятга учраса, биринчи навбатда мураббий айбдор саналади. 5-турда “Динамо” жамоаси билан бўлган учрашувдан кейин йиғилиш ўтказилди. Унда Абдураимов бош мураббийнинг ишидан қониқишаётгани ёки қониқиш ҳосил қилишмаётганини футболчилардан очиқ сўраганди. Барча футболчилар бош мураббийга ишонишларини ва ҳаммаси яхши бўлишини айтишган.

Албатта, мухлислар севимли жамоаларидан фақат ғалаба кутишади. Ишонамизки, “Бухоро” билан бўладиган ўйинда “Андижон” футболчилари ишқибозларни хурсанд этишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика