UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  11 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  3 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  73 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1

“Андижон” ўз футболчиларини Суперлига рўйхатидан ўтказиши мумкин Янгиликлар

“Андижон” ўз футболчиларини Суперлига рўйхатидан ўтказиши мумкин

Теглар :  ПФЛ Андижон
"Андижон" клуби ПФЛ қўйган талабларни деярли барчасин бажариб бўлди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 2018 йил якунларига кўра, спорт соҳасидаги энг яхшиларни тақдирлаш мақсадида ўтказган “Миллий спорт мукофоти-2018” тақдирлаш маросимида "Ҳудудларда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов тақдирланганидан хабарингиз бор.

Қайд этиш жоизки, айнан Андижон вилояти ҳокими ташаббуси ва назорати остида “Андижон” клуби янги мавсумга ҳар томонлама жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Жумладан, Суперлигага қайтган клуб ўз уй учрашувларини ўтказувчи “Соғлом авлод” стадионида кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Ўйингоҳ реконструкцияси учун 11 миллиард сўм сарфланиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунга келиб аллақачон анча салмоқли иш кўлами бажариб бўлинди.



Ўйингоҳ чимини янгилаш мақсадида аввалги майсалар олиб ташланди. Эндиликда стадион майдонини замонавий дренаж тизими орқали суғориш имконияти пайдо бўлди. Яқин кунлар ичида Голландиядан 120 000 доллар эвазига мутахассислар 5 йилгача яхши ҳолатини сақлаб қолишига кафолат берган янги чим олиб келиб ўрнатилади. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, “Соғлом авлод” стадионига янги чим жойлаштирилганидан 6 кун ўтиб майдонда бемалол футбол учрашувини ўтказиш мумкин экани голланд мутахассислари томонидан таъкидланди. Чимни жойлаштириш ва унинг яхши ҳолатда бўлишини таъминлаш мақсадида голланд мутахассислари 1 ой давомида Андижонда бўлишади ва жараённи назорат этиб туришади.

Трибуна ва футбол майдонини ажратиб турувчи 2.20 м баландликдаги сеткалар эндиликда 1 метр баландликдаги тўсиқлар билан алмаштирилди.

Шунингдек, тез кунларда Хитойдан майдон четида жойлашадиган электрон реклама шитлари ва 11.30 х 7.20 м катталикдаги замонавий табло олиб келинади.



Яна бир эътиборга молик жиҳат шундан иборатки, стадион трибуналаридаги барча ўриндиқлар янгиланиб, улар клубнинг асосий ранглари – оқ ва кўк кўринишга келтирилмоқда. Шу мақсадда 20 000 дона янги ўриндиқ буюртма қилинган бўлиб, уларни ўрнатиш жараёни бошлаб юборилди.

Стадион ёритиш тизими ҳам янгиланмоқда. Ҳозирга қадар 650 миллион сўм эвазига янги чироқлар ўрнатиб улгурилди. Жараён якунлангач, ёритиш тизими талабларга тўла жавоб берадиган ва кечки пайт ҳам футбол учрашувларини бемалол ўрнатиш мумкин бўлади.

Шунингдек, клуб маркетинг соҳасини ривожлантириш борасида ҳам иш олиб бормоқда. Режага кўра, “Андижон” клуби маркетинг орқали янги йил давомида 5 миллард сўм атрофида даромад олиш ниятида. Шу боисдан стадион ҳудудида клуб атрибутикалари сотиладиган дўкон фаолиятини йўлга қўйиш борасида ишлар бошлаб юборилган. Қолаверса, ўйин кунлари стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар учун егуликлар сотиладиган дўкон ҳам фаолият кўрсатиши таъминланади.



Диққатга сазовор жиҳати шундаки, “Андижон” клуби Андижон шаҳри ва вилояти бўйлаб 50 дона клуб атрибутикалари ва ўйинлар учун чипталар сотиладиган шахобчалар ўрнатиб чиқади. Бу орқали ўйинга келиш ниятидаги мухлисларга ўз яшаш жойлари атрофида ҳам учрашув чипталарини ҳарид қилиш имконияти тақдим этилади.

Янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган “Андижон” ЎФА ҳузуридаги вилоят болалар-ўсмирлар ҳудудий футбол академияси билан ҳам шартнома имзолади ва бу орқали академиялар бўйича қўйилган талабни ҳам бажарди.

Шу сабабдан “Андижон” клуби ҳам ўз футболчилари, мураббийлари ва жамоа расмийларини ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин. Ёдингизда бўлса, илгарироқ “Қизилқум”га ҳам ўз футболчиларини Суперлига рўйхатидан ўтказишига рухсат берилган эди.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика