"Андижон" ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди
03 фев 2019 15:08
Янгиликлар
"Андижон" ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди
Илдар Сакаев бошқарувидаги андижонликлар пойтахтдаги йиғин чоғида навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. "Бургутлар"нинг бу сафарги спарринг-рақиби Тошкентнинг "Оқ-Тепа" жамоаси бўлди. Қибрай туманидаги "Спорт қароргоҳи"нинг табиий майдонида кечган баҳсда тажриба шижоатдан устун келиб, якунда "Андижон" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Андижон" учрашувни қуйидаги таркиб билан ўтказди: Виталий Мирний, Бобур Амонов, Бобур Акбаров, Илдар Маматказин, Аброр Хусинов, Абдуллох Олимов, Сардор Абдураимов, Фарҳод Бекмуратов, Абдураҳмон Абдулхақов, Сардор Сулаймонов, Рўзимбой Аҳмедов.
Захирадан тушганлар: Хушнуд Авилов, Руслан Мельзитдинов, Алексич Радосав, Даврон Исоқов, Шаҳбоз Жумабоев.
"Бургутлар"нинг голларига Сардор Сулаймонов, Шаҳбоз Жумабоев ва Даврон Исоқов муаллифлик қилди.
"Андижон"нинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 6 феврал куни "Бухоро"га қарши кечади. Шу куни андижонликларнинг пойтахтдаги йиғини якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар