"Андижон" назорат учрашувида 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шаҳбоз Эркиновдан хет-трик!
15 янв 2024 14:59
Янгиликлар
"Андижон" назорат учрашувида 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шаҳбоз Эркиновдан хет-трик!
Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун “Андижон” Тожикистондаги қишки йиғини доирасида дастлабки ўртоқлик учрашувини “Хўжанд”га қарши ўтказди.
Учрашув ниҳоятда қизиқарли ҳамда голларга бой тарзда ўтди ва унда "бургутлар" йирик 8:1 ҳисобида рақибини тор-мор келтирди.
Учрашувда тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов хет-трикка эришди. Шунингдек, Ислом Маматказин, Суҳроб Бердиев, Фарҳод Бекмуротов, Илҳом Абдуғаниев ва Леван Арваладзе ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар