UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  62 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  13 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  2 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

“Андижон” футбол клубининг байрам тадбири бўлиб ўтди Янгиликлар

“Андижон” футбол клубининг байрам тадбири бўлиб ўтди

Теглар :  Андижон
Маълумки, “Андижон” футбол клуби жорий мавсум ПРО-Лигада иштирок этиб, муддатидан аввал Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Шу муносабат билан клуб раҳбарияти 28 декабр куни байрам тадбирини ташкил этди. Мазкур тадбир шаҳардаги ҳашаматли “Андижон” тантаналар саройида ўтказилди.

Унда “Андижон” жамоаси мураббийлар штаби, футболчилар, ишчи ходимлар, “Андижанка” аёллар жамоаси футболчи қизлари, вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, вилоят футбол федерацияси раҳбарияти иштирок этди.

Шунингдек Андижон вилоятида спортни хусусан футболни ривожлантириш йўлида хизмат қилаётган кишиларнинг айримлари ҳам эътибордан четда қолмади. “Андижон” ишқибозлар клуби фаоллари ва фахрий мухлислар ҳам тадбирга меҳмон сифатида таклиф этилди.

Байрамона руҳда ўтган кечада маҳаллий санаткорлар ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан кечага завқ улашган бўлса, раққоса қизлар ўзларининг ўйинлари билан “оғалар” кулгу гуруҳи эса аскиялари билан меҳмонларга юқори кайфият улашди.

“Андижон” футбол клуби раҳбариятининг талқинига кўра, ҳар бир чизиқ бўйича жамоа сафида харакат қилган йилнинг энг яхшилари эълон қилиниб, уларнинг видео роликлари катта экранда намойиш этилди.

Бундан ташқари йил давомида “Андижон” жамоасини оммавий ахборот воситасида кенг тарзда ёритиб борган бир қатор журналистлар клуб вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалар билан тақдирланди.

Шу тариқа тадбир кўтаринки руҳда якун топди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика