"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди
15 окт 2024 08:40
Янгиликлар
"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди
"Андижон" бош директори Элбек Саматов "Спорт" телеканалидаги чиқиши давомида Рубин Хебай ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Уни ёзда жамоага олиб келишга уриндик, бироқ унинг маоши бизга тўғри келмади. Билишим бўйича, кейинчалик Рубин Жазоир клубига биз таклиф қилган маошдан ҳам камига бориб қўшилди.
Қишда Рубин Хебайни қайтаришга уриниб кўрамизми? Йўқ! Бизнинг энди режаларимиз ўзгарди. "Андижон" жамоаси бошқа Рубин Хебай бўйича музокаралар ўтказмайди", - деб фикр билдирди клуб бош директори.
Маълумот учун, Рубин Хебай 2023 йилги мавсум "Андижон" сафида барча мусобақаларда 27 та ўйин да майдонга тушиб, 14 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар