"Андижон" бош директори клубдаги молиявий муаммолар ҳақидаги хабарга изоҳ берди
08 окт 2023 10:53
Янгиликлар
"Андижон" бош директори клубдаги молиявий муаммолар ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Кеча сайтимизда "Андижон" жамоасида молиявий муаммолар ва таом таъминотидаги камчиликлар ҳақида хабар чоп этилган эди.
Эшитдик-да! "Андижон"да маош ва мукофот пулларидан дарак йўқ. Жамоани мураббий овқатлантирмоқда
Мазкур ҳолат юзасидан клуб бош директори Улуғбек Мирзаев ўз фикрини билдириб ўтди.
"Дарҳақиқат, маош ва мукофотлар бўйича қарздорлик мавжуд. Биз бу ерда ҳеч нарсани яширмоқчи эмасмиз ва қарзларни имкон қадар тезроқ ёпишга ҳаракат қиламиз. Лекин сайтингизда эълон қилинган хабарнинг иккинчи қисми ҳақиқатга тўғри келмайди. Футболчиларнинг овқатланишига мураббийнинг ёнидан эмас, клуб бюджетидан ҳомийлар ҳисобидан тўланади",- дейди Улуғбек Мирзаев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар