UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   0 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  1 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  28 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  8 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  2 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  12 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0

“Андижон” барча қарзларни бартараф қилиб, футболчиларини таътилга чиқарди Янгиликлар

“Андижон” барча қарзларни бартараф қилиб, футболчиларини таътилга чиқарди

Теглар :  "Андижон"
Про лига мавсуми расман ниҳоясига етди.

Унда “Андижон” жамоаси муваффақиятли иштирок этган ҳолда муддатидан илгари 1-ўринни эгаллади ва натижада Про-лига ғолиби сифатида Суперлига чиптасини қўлга киритди.

Кеча мавсумдаги сўнгги ўйинини ўтказган “Андижон” таътилга чиқди. 

Энг асосийси, барча жамоа аъзоларининг оила даврасига янада яхши кайфиятда қайтишлари учун ойлик маош ва мукофот пуллари билан боғлиқ ҳисоб-китоб ишлари бартараф этилди. Ҳаттоки, шартномаларнинг  30 ноябргача тузилганлари ҳам бўлиб, ушбу ой учун ҳам иш ҳақлари тўлиқ ўз эгаларига топширилди. 

Кеча ўйиндан кейин “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев клубнинг таътилга чиқишидан олдин мураббийлар ва футболчиларга ажойиб мавсумни ўтказиб, мухлисларни хурсанд қила олгани учун миннатдорчилигини билдирди. Айниқса, легионер футболчиларга ҳам алоҳида ташаккурини изҳор қилиб ўтди. 

Шуни алоҳида айтиш ўринлики, клубдаги барча мураббий ҳамда футболчилар билан ҳисоб-китоб ишлари бартараф этилиб, янги мавсумга қарздорликсиз кирилишида ва жамоани кучайтириш учун таклиф қилинадиган футболчилар билан музокараларнинг олиб борилишида бу ҳолат муҳим роль ўйнайди.

Мавсумлар оралиғида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларни расмий саҳифамиз орқали ёритиб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг! 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика