Анчелоттининг янги иш жойи деярли аниқ
11 дек 2019 07:50
Янгиликлар
“Наполи” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Карло Анчелотти Англияда иш бошлашга яқин турибди. 60 ёшли мутахассис билан “Арсенал” алоқага чиқишга улгурган. Лондон клуби Эмери кетгандан кейин жамоани бошқаришни вақтинчалик Фредди Юнгбергга топширган. Бироқ учта ўйиндаги натижалар (1 та ғалаба, 1 та дуранг ва мағлубият) “тўпчилар”ни янги мураббий излашга мажбур этган. Анчелоттининг хизматларига “Эвертон” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар