

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти клубдаги кадрлар билан боғлиқ вазият ҳақида тўхталиб ўтди.
"Винисиус – мен баҳолашим керак бўлган футболчилардан бири, чунки у барча ўйинларда қатнашди.Бензема билан эса ҳаммаси жойида. У "Шахтёр"га қарши ўйинда иштирок этади. Азар майдонга тушиши мумкин, аммо ҳали таркибни тузиб бўлмадим. Куртуа ўзини яхши ҳис қилмоқда. У якшанба кунги "Эль-Класико"га тайёр бўлиш учун пайшанба куни машғулотларни бошлашни режалаштирмоқда".
Олдинда "Реал"ни Чемпионлар Лигасида "Шахтёр" (11 октябрь) ва Ла Лигада "Барселона" (16 октябрь)га қарши учрашувлар кутиб турибди.



