Анчелотти: “Ла Лигани ютиш осон эмасди, ҳозир эса вазият янада қийинлашди”
26 фев 2023 10:15
Янгиликлар
Анчелотти: “Ла Лигани ютиш осон эмасди, ҳозир эса вазият янада қийинлашди”
Испания чемпионати доирасида “Атлетико”га қарши (1:1) дербидан кейин “Реал” устози Карло Анчелотти примера чемпионлиги учун кураш ҳақида гапирди.
“Бугунги учрашувдан олдин ҳам бу ҳақда ўйлаш қийин эди. Ҳозир вазият янада оғирлашди. Охиригача курашамиз. Буларнинг барига шундай жавоб беришим мумкин.
Родригес учун ҳаётидаги унутилмас кеча. У “Реал”да ўйнашни жуда орзу қилган шахс.
Бугун бизга иштиёқ етишмади. Жисмоний тарафдан кўра, психологик ҳолат. Ўзимизга келишимизга ўн дақиқа кетди. Биринчи таймда етарлича шиддат кўрсатилмади, иккинчи бўлимда эса сон устунлигидан тўлиқ фойдалана олмадик”, дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар айни вақт турнир жадвалида 52 очко билан 2-ўринда бормоқда. “Барселона” эса 59 очко ва захира ўйини билан пешқадам бўлиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар