UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  8 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  10 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  25 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  43 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  4 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  516 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1

Анчелотти бразилиялик ёш иқтидорнинг харид қилинишига рози Янгиликлар

Анчелотти бразилиялик ёш иқтидорнинг харид қилинишига рози

"Реал Мадрид" устози Карло Анчелотти бразилиялик Эндрикнинг сотиб олинишига розилик билдирди.

"Палмейрас"нинг 16 ёшли форварди бир қанча вақтдан буён Европа грандлари кузатувида бўлиб келаётган эди. Бразилияни тарк этиш учун 18 ёшга тўлишини кутаётган ёш иқтидор эгаси учун Мадрид клубидан ташқари ПСЖ ва "Челси" жиддий рақобатга киришган эди. 

Жанубий Америка вакили футболчи учун "қироллик клуби"дан 61 млн евро оладиган бўлди. Шунингдек, айрим шартлар амалга ошса, "Палмейрас" кўшимча 11 млн евро ишлаб олиши мумкин бўлади. Эндрикнинг Ла Лига чемпиони сафига бориб қўшилиши деярли аниқ бўлиб қолди. У 2024 йилда расман "Реал Мадрид" футболчиси сифатида таништирилиши мумкин.

Эндрик жорий мавсум жами 14 та ўйинда иштирок этди ва 10 бор самарадорлик ("9+1") намойиш этди. У ушбу ўйинларда 2 бор сариқ карточка билан огоҳлантирилган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика