UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  20 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  69 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  8 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  4 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  92

Анчелотти Алабанинг голи учун унинг ўғлига раҳмат айтди Янгиликлар

Анчелотти Алабанинг голи учун унинг ўғлига раҳмат айтди

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Давид Алабанинг жарима зарбасини ижро этиш фикри унинг ўғли Дэйвидга тегишли эканлигини айтди.

30 ёшли австриялик чап қанот ҳимоячиси Лос-Бланкоснинг "Альмерия"га қарши кечаётган баҳсида захирадан майдонга тушди ва 74-дақиқада жарима зарбасидан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Анчелотти нима сабабдан Алаба жарима зарбасини амалга оширганини ва у билан бирга клубда фаолият олиб борадиган ўғли Дэйвиднинг ғоясини тушунтириб берди.

"Аслида жарима зарбасини Карим ёки Тони тепиши керак эди. Дэйвид менга Алаба тепиши учун рухсат беришимни сўради, чунки у ўша масофадан яхши стандарт амалга оширади. Биз Алабанинг зарба бериши кераклигини айтдик. Лекин бу қарорга келиш осон бўлмади, чунки Карим ва Тонига йўқ дейишимиз керак эди. Мен ҳазил қилдим. У эса зарба берди ва гол урди", — деди италиялик мутахассис.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика