UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  1 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  6 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  64 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  11 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  72 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0

Анчелотти Алабанинг голи учун унинг ўғлига раҳмат айтди Янгиликлар

Анчелотти Алабанинг голи учун унинг ўғлига раҳмат айтди

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Давид Алабанинг жарима зарбасини ижро этиш фикри унинг ўғли Дэйвидга тегишли эканлигини айтди.

30 ёшли австриялик чап қанот ҳимоячиси Лос-Бланкоснинг "Альмерия"га қарши кечаётган баҳсида захирадан майдонга тушди ва 74-дақиқада жарима зарбасидан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Анчелотти нима сабабдан Алаба жарима зарбасини амалга оширганини ва у билан бирга клубда фаолият олиб борадиган ўғли Дэйвиднинг ғоясини тушунтириб берди.

"Аслида жарима зарбасини Карим ёки Тони тепиши керак эди. Дэйвид менга Алаба тепиши учун рухсат беришимни сўради, чунки у ўша масофадан яхши стандарт амалга оширади. Биз Алабанинг зарба бериши кераклигини айтдик. Лекин бу қарорга келиш осон бўлмади, чунки Карим ва Тонига йўқ дейишимиз керак эди. Мен ҳазил қилдим. У эса зарба берди ва гол урди", — деди италиялик мутахассис.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика