UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  6 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  28 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  6 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   15 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1 15:50Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди"  4 15:18Olamsport: WBC рейтингидаги ўзбек боксчилари, бугун шахмат бўйича ЖЧ бошланади ва бошқа хабарлар  0

Аналитика – ўзбек футболидаги ривожланиш калити. Фақатгина шундай қилиб "янги Ҳусановлар"ни оламиз Янгиликлар

Аналитика – ўзбек футболидаги ривожланиш калити. Фақатгина шундай қилиб "янги Ҳусановлар"ни оламиз

Замонавий технологияларнинг қанчалик муҳимлиги ҳақидаги воқеа.

Яқинда Суперлига клубларидаги селекция қандай йўлга қўйилгани ва скаутингнинг замонавий футболдаги муҳимлиги ҳақида маълумот бергандик. Бугун мавзуни давом эттирамиз ва аналитик платформалар ҳақида гаплашамиз.



Суперлига клубларининг қандай қилиб бепул аналитикани рад этишгани ҳақида воқеа

Ўзбекистон чемпионатининг аналитик платформалар билан муносабатлари оддий эмас. ЎзПФЛ 2020 йилда Суперлига клублари учун InStat компаниясидан хизматлар пакетини харид қилди. Биздаги маълумотларга кўра, бу лига учун нисбатан арзонга тушган. Шундай қилиб, жамоалар умуман турли мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган бепул аналитикани олишди. Улардан масалан ўз ўйинини, рақиб ўйинини, таркибни таҳлил қилиш, эҳтимолий янги ўйинчиларни излаш ва баҳолаш ва ҳоказоларда фойдаланиш мумкин.

Энди савол бундай: нима деб ўйлайсиз, Суперлига клубларидан нечтаси йил давомида InStat'дан фойдаланишган? Тўғри жавоб – 14тадан 4таси. ЎзПФЛ якунда аналитика маълумотларига паст талаб сабаб келишувни иккинчи йилда узайтирмасликка қарор қилган. Ўшандан бери Ўзбекистон чемпионати InStat ва бошқа аналитик платформаларда (масалан, WyScout) деярли мавжуд бўлмаган. Статистика тўлиқ бўлмаган кўламда тақдим этилган, ёзувлардаги ўйинлар сони умумий сондан 50-60%дан ошмаган.


"Ўйинчиларингизни қандай қилиб кўришимиз керак?"

Бу ерда нима бўлибди дейишингиз мумкин. Хўш, аналитика. Олдин у сиз ҳам қандайдир қилиб яшашган ва ўйнашган. Аммо, сизларга маҳаллий футбол билан алоқада бўлган инсонлардан бирининг менга айтиб берган воқеасини гапириб бермоқчиман.

Европалик инсон билан суҳбатда ўйинчиларни аналитик платформаларда кўриш мавзуси кўтарилган. "Ўйинчиларингизни қандай қилиб кўришимиз керак?" – деб сўраган европалик суҳбатдошимдан.

Терма жамоаларимиз ўсмирлар ва ёшлар турнирларида анча муваффақиятли иштирок этишмоқда. Албатта, умумий фонда ўтган йили Осиё Кубоги U-23'да олимпия термасининг кумуши ва Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогидаги ғолиблиги ажралиб туради. Шубҳасиз, буларнинг барчаси хориж клубларидан ўйинчиларимизга бўлган қизиқишни уйғотади. Аммо, уларни узоқ муддатли истиқбол учун кўриш деярли имконсиз. Терма жамоалар катта турнирларда 3тадан 6тагача ўйин ўтказади. Бу эса ўйинчининг истиқболини баҳолаш учун жуда кам. Ёш футболчини сифатли таҳлил қилиш учун 10та атрофида ўйин талаб этилади. Фақатгина шу орқали унинг ҳозирги даражаси ва бир неча ойлар давомидаги ўсишини кузатиш мумкин.



Абдуқодир Ҳусанов ва унинг "Ланс"га ўтишида бироз бўлса ҳам омаднинг ҳиссаси бор, сабаби француз клуби скаутлари Ўзбекистон ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ёшлар жаҳон чемпионати ўйинида бўлишган. Аргентиналиклар аввалига турнирга йўлланма ола билишмаган ва фақатгина Индонезиянинг бойкот уюштириши орқалигина иштирок этишди. Албатта, Ҳусанов ҳақида Европанинг айрим клублари билишар эди (хусусан, Туркиядан), аммо у учун айнан Аргентинага қарши ёшлар жаҳон чемпионатидаги ўйин ўзига хос "ташриф карточкаси" бўлди. Шундан сўнг скаутлар Абдуқодирнинг "Энергетик-БГУ"даги ўйинларини кўрадиган бўлишган, сабаби Беларусь чемпионати аналитик платформаларда ёритилади.

Аммо, европалик скаут қандай қилиб Файзуллаев, Асқаров, Маҳамаджонов, Эсанов ва бошқа U-20 термасидаги йигитларни кузатиши мумкин? Ҳеч қандай.

Ўзбекистон ўзини ўзи футболдаги ривожланишдан ва якунда Европадаги янги легионерлардан айирмоқда. Сабаби, ҳеч ким ёш ўйинчини сифатли баҳолаш учун скаутини Ўзбекистонга бир неча ойга юбормайди.



Эртами-кечи ўзбек футболи эволюция қилишга, янада замонавий ва технологик бўлишига тўғри келади. Савол фақатгина бунинг қачон рўй беришида, сабаби ҳозирги футболчилар авлоди Ўзбекистон тарихидаги энг иқтидорлиларидан бири ҳисобланади. Йилдан-йилга уларда кучлироқ чемпионатга кетиш учун имконият пасайиб боради.


Николай Егоричев тайёрлади

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика