UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Скаутинг – заруратми ёки фойдасиз ўйинчоқ? Николай Егоричевнинг фикрлари (мутолаа учун) Янгиликлар

Скаутинг – заруратми ёки фойдасиз ўйинчоқ? Николай Егоричевнинг фикрлари (мутолаа учун)

Сайтимиз журналисти Николай Егоричев Суперлига клубларида селекция қандай кетаётгани ва нега бу замонавий эмаслиги ҳақида гапириб беради.

Ҳар биримиз ҳеч бўлмаса бир марта FIFA, Pro Evolution Soccer (ҳозирда eFootball) ёки Football Manager'да мураббий сифатида карьера ўйнаб кўрганмиз. Бу ҳақиқатдан ҳам мазза: вазиятни ўзгартириш, мос келадиган ўйинчиларни қидириш, ўзи учун янги футболчиларни кашф қилиш, кераксизларини сотиш ва ўз жамоаси учун янги ижрочиларни харид қилиш, буларнинг барчаси якунда муваффақиятга элтиш учун қилинади.

Профессионал клублар мураббийлари бу ишларни ҳар куни қилишади. Ҳатто кўплари (камида ҳаёлда олиб юришади) таътилда ҳам ўз жамоаларини кучайтиришни ўйлашади. Агар бу ҳақиқий профессионал бўлса, албатта.

Энди эса бош мураббийнинг қандай иш кўламини бажаришини тасаввур қилинг. Унда тайёргарликдан тортиб-ўйингача, машғулотлар жараёни ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманигача бўлган ишлар бор. Ҳа, мураббийларда ёрдамчилар бор, аммо уларнинг барчаси ҳам унинг ишини енгиллаштирмайди. Ва бу, биринчи навбатда скаутингга таалуқли.



Скаутинг одатда ўйинчиларни излаш ва таҳлил қилиш, шунингдек уларнинг бўлғусидаги фаолияти ривожланишини олдиндан айтишни ўз ичига олади. Унга таркибнинг кенглигини аниқлаш, муаммоли позициялар ва футболчиларни танлаш билан боғлиқ бошқа кўплаб ишларни қўшиш мумкин. "Скаутинг" атамаси пайдо бўлгунга қадар буни "селекция" деб аташган. Тан олинг, агар биз футбол клубидек катта ва мураккаб механизм ҳақида гапирсак, бу жуда муҳим нарсадек туюлади. Хўш: Ўзбекистондаги ҳеч бир клубда тўлақонли ишлайдиган скаут йўқ.


Ҳозирда Суперлига клубларида селекция уч тамойил асосида амалга оширилади:

• агентлар тўғридан-тўғри ёки кимдир орқали клублар билан мулоқот қилишади ва ўз ўйинчиларини таклиф қилишади;

• мураббийлар ёки спорт директорларининг ўзи ўйинчиларни излашади ва YouTube'даги видеолар орқали уларнинг даражасини баҳолашга уринишади;

• мураббийлар, бош директорлар ёки спорт директорлари ўзларининг олдинги жамоаларидан таниш бўлган бир хил ўйинчиларни олишади;


Шу билан бирга, агар ўйинчилар таҳлил қилинса ва улар таркибга мос келиши тахмин қилинса, юқоридаги вариантлар ҳам мавжуд бўлишга ҳақли. У ўйнаётган мамлакат тилини билишидан тортиб, бош мураббий уни қандай позиция ва қайси ролда (асосий ўйинчи ва ротация ўйинчиси) кўра олишигача бўлган жиҳатлар футболчининг ўйинига таъсир қилиши мумкин. Ёки жамоада харид қилинаётган ўйинчидан қолишмайдиган футболчи бордир?



Аввало, мураббийдан у ёки бу позиция бўйича унга қандай сифатларга эга ўйинчи кераклигини аниқлаш керак. Масалан, таянч ярим ҳимоячини олайлик: у "Ман Сити" ўйинчиси Родридек баланд ва кучли ёки Нголо Кантедек кичик ва чаққон бўлиши мумкин. Ёки умуман озғин ва секин, аммо Серхио Бускетсдек ўйинни ажойиб тарзда тушуна олиши билан. Ва шу билан бирга энг мос вариантни танлаш ва таҳлилий ресурсларни (inStat, WyScout) ишлатган ҳолда янги ўйинчини сифатли таҳлил қилиш керак.

Идеал ҳолатда ўйинчини камида ярим йил давомида кузатиш керак. "Алания" спорт директори Тимур Демуров Championat.Asia билан интервьюда владикавказликлар Ҳусайн Норчаевни бир ярим йил атрофида кузатишганини айтганди.

Скаутинг эндигина ривожланишни бошлади дейиш мумкин. Бу нафақат Ўзбекистонга, балки МДҲ ва Осиёнинг кўплаб мамлакатларига ҳам таалуқли. Бу борада Европа, АҚШ ва Лотин Америкаси мамлакатлари энг илғор ҳисобланишади. У ердаги аксарият клубларда турли йўналишлар учун масъул бўлган бутун бошли скаутлар тармоғи бор: кимдир Осиё бозорини, кимдир Африканикини, кимдир эса маҳаллий чемпионатни кузатади ва мамлакат ичида кучайиш учун имкониятлар излайди.

Ҳа, клуб скаутсиз яшаши мумкин. Аммо, келинг, кўпчилик кўникканидек, мураббийлар ёки бош директорларнинг ўзлари футболчиларни жамоа учун танлашини оддий ҳаётга кўчирамиз. Айтайлик, сизнинг заводингиз бор ва сиз корхонангизда ишлайдиган ходимларни ёллашингиз керак. Буни ўзингиз қиласизми ёки HR-менежерингизга буюрасизми? Шубҳасиз, иккинчи вариант кўпроқ афзал кўрилади. Скаутни футбол клуби структурасидаги HR-менежер дейиш мумкин.



Бундай вазият яқингача таҳлилчилар билан бўлганди. Эндиликда Суперлига клубларида аста-секин жамоанинг ва рақиб ўйинини таҳлил қилишга масъул бўлган махсус шахслар пайдо бўлмоқда. Олдинроқ, бунга ҳам мураббийлар масъул эди..


Сизнингча, Суперлига клубларига скаутлар керакми?


Николай Егоричев тайёрлади

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика