UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  0 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  4 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  8 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  12 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5

Ана холос! Суперлига учун курашаётган "Нурафшон" 1-лигага тушиб кетиши мумкин Янгиликлар

Ана холос! Суперлига учун курашаётган "Нурафшон" 1-лигага тушиб кетиши мумкин

Теглар :  "Нурафшон"
Эртага 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилади.

Мазкур мусобақада 20 та жамоа иштирок этиши керак. Бироқ, ташкилотчиларнинг режаларида ўзгариш юзага келадиган кўринади. 

Бухоронинг "Нурафшон" клуби бугун ЎзПФЛга хат юбориб, U-16 жамоаси мазкур мусобақада иштирок этмаслигини билдирган. Championat.asia'га маълум бўлишича, бухороликлар бунга мавжуд молиявий муаммоларни рўкач қилиб кўрсатмоқда.

Бир қарашда ўзбек футболидаги одатий ва оддий муаммодек кўриняпти. Лекин, бу қарор Бухоро вилояти бош жамоасининг тақдирига жиддий таъсир қилиши мумкин.

"Нурафшон" айни пайтда Суперлига плей-офф босқичига йўлланма олиш учун "Олимпик" билан курашяпти. Гап шундаки, бухороликлар бу йўлда муваффақият қозонса ҳам, U-16 жамоаси республика биринчилигида қатнашмаган тақдирда Ўзбекистон чемпионатининг юқори дивизионида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. 

Чунки "Нурафшон" бу орқали "Клубларни лицензиялаш регламенти"нинг "А" тоифадаги мезонини бузиб қўяди.

13-боб

"Ёшлар жамоалари" мезонининг "d" банди:

"10 ёшдан кичик тоифадаги жамоадан ташқари қолган барча ёшлар жамоалари ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган миллий миқёсдаги расмий мусобақаларда иштирок этиши шарт".

Маълумот учун, ушбу мезон мажбурий градатация этиб белгиланган. Бу талабни бажармаган клубларга ЎзПФЛ ёки ОФКнинг клублар миқёсидаги мусобақаларига қатнашиш учун Лицензия берилмайди. Бундай ҳолатда "Нурафшон" Суперлигада иштирок этолмаслиги аниқ ёки Биринчи лигага тушириб юборилиши мумкин.

Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ЎзПФЛнинг Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими билан боғландик. 

"Келаси йилда лицензия оладиган клубларимиз сони кескин кўпаяди. Улар орасида "Нурафшон" ҳам асосий даъвогарлардан бири. Чунки клуб ўз олдидаги талабларни бирин-кетин бажариб келмоқда. Бироқ, эртага старт оладиган турнирда иштирок таъминланмаса, бу масала қийинлашиб кетади. Ҳаттоки, унга нисбатан санксия қўлланиб, Биринчи лигага тушириб юборилиш эҳтимоли ҳам бор", деди ташкилот масъули.

Таъкидлаш лозимки, "Нурафшон"даги молиявий муаммолар масаласи кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Сентябрь ойида жамоанинг баъзи ходимлари иш ташлаш даражасига етиб борган эди. Аввалроқ сайтимизга интервью берган Усмон Тошев эса жамоа тизимида барча нарса изидан чиқиб кетгани, клубдан фақат ном қолгани ҳақида гапирганди.

Умид қиламизки, "Нурафшон" раҳбарияти 11 ноябрга қадар бу муаммони ҳал қилади ва барчаси клуб учун яхшилик билан тугайди. Акс ҳолда, Суперлига учун ҳаракат қилгани фойдасиз.

Мақола: Самарқанддаги чемпионат "қоғозда" ўтказилдими? 

Муаллиф :
Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика