Ана холос! Суперлига Суперлига билан жанг бошлади?
09 ноя 2021 12:51
Янгиликлар
Ана холос! Суперлига Суперлига билан жанг бошлади?
Бугун сизга Данияда рўй бераётган қизиқ бир воқеа ҳақида айтиб бермоқчимиз. Бу ерда Суперлига аввалроқ шов-шувларга сабаб бўлган Суперлига устидан шикоят аризасини топширди! "Реал", "Ювентус" ва "Барселона" ҳамон лойиҳани сақлаб қолишган ва унинг номини ўзгартиришмади.
Гап шундаки, Дания чемпионати ёки Дания Суперлигаси унинг номидан мамлакат ташқарисида фойдаланишаётганидан норози ва Европа Иттифоқи интеллектуал мулк идорасига ариза топширди. Ушбу иш 16 апрелда бошланган. Дания Суперлигаси ўзининг бренди семантик жиҳатдан ва ташқи кўринишидан Европа Суперлигаси брендига ўхшаш бўлиб қолган ҳамда мижозлар уларни адаштириб юборишлари мумкин.
Данияликлар компенсация пули олишдан умид қилганди, аммо Суперлига расмий вакиллари билан келиша олишмади. Энди ишни Euipo (Европа интеллектуал мулк идораси) ҳал қилиши зарур, лекин Суперлигалар ҳозирча ишни судгача оширишни исташмаяпти. Томонлар 2023 йил сентябрь ойигача амал қилувчи "тинчлик" битимини имзолашди.
Кун келиб, томонларнинг бири ким Суперлига номидан фойдаланиши мумкин, кимнинг эса бунга ҳаққи йўқлигини ҳал қилмоқчи бўлса, судсиз иш битмайди.
Фикрлар