UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  3 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  3 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  31 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  19

Ана холос, пишди гилос! ОЧЛдаги квоталаримиз тушиб кетди Янгиликлар

Ана холос, пишди гилос! ОЧЛдаги квоталаримиз тушиб кетди

Кеча ОЧЛда 1/8 босқич ўйинлари якунига етди. Унга кўра бизнинг минтақадан ҳар бир давлатдан биттадан жамоа кейинги босқичга йўл олди.

Булар: "Ал Аҳли" (БАА), "Нафт" (Эрон), "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) ва "Лаҳвия" (Қатар). 

1/8 финалда Қатарнинг икки клуби ўзаро баҳс юритганлиги ва бизнинг биронта жамоамиз гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаганлиги сабабли, ОЧЛдаги ўрнимизни Қатарга бой бердик.

Минтақада тўртинчи ўринда бўлган Ўзбекистон, "Лаҳвия"ни кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиши натижасида бешинчи ўринга тушиб кетди. Бу эса 1+2 кўринишдаги йўлланма дегани. Бу ҳақдаги жадвални Алишер Никимбаев ўзининг "файсбук"даги саҳифасида эълон қилган.

2015 йилда қайд этилган натижалар ўз навбатида 2017-2020 йиллар учун амал қилади. Бу тўрт мавсум дегани. Шундай бўлсада, тўртинчи ўринга кўтарилиш учун имкониятга эгамиз. Бунинг учун "Лаҳвия" 1/4 финал босқичда омадсиз иштирок этиши ва аксинча Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йил бўлиб ўтадиган барча расмий ўйинларда ижобий натижага эришиб ФИФА рейтингида кўпроқ очкога эга бўлиши керак. Шундагина олий лига клубларимиз 2+2 кўринишдаги йўлланмага эга бўладилар. 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ҳам Ўзбекистон олий лигаси 3+1 кўринишда жойга эга. Аммо кейинги йилги натижалар статистикага ўзгартириш кирита олмайди.


Мамлакат Очко ОЧЛ О/П ОФК О/П
1 Саудия Арабистони 85.196 3 1 - -
2 Эрон 79.435 3 1 - -
3 БАА 69.852 2 2 - -
4 Қатар 56.580 2 2 - -
5 ЎЗБЕКИСТОН 54.174 1 2 - -
6 Қувайт 43.279 1 1 - -
...
13 Тожикистон 13.431 - - 1 1
15 Афғонистон 9.057 - - 1 1
16 Туркманистон 7.566 - - 1 1
17 Қирғизистон 6.755 - - - 1/1

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика