UZ

Сўнгги янгиликлар

00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  149 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0

Ана холос! Магометов беш марта ўзини ўзи тайинлаб, беш марта ўзига ўзи ҳисобот топширди Янгиликлар

Ана холос! Магометов беш марта ўзини ўзи тайинлаб, беш марта ўзига ўзи ҳисобот топширди

Маълумки, бу йилдан эътиборан олий лиганинг ҳар бир ўйинига ПФЛ томонидан комиссар тайинланяпти.
Комиссарнинг ўйин пайтида амалга оширадиган иши ниҳоятда кўп (хусусан Осиё чемпионлар лигаси учрашувларида кўрганмиз), лекин ўзимизнинг олий лигада улар нима билан машғул, очиғи унчалик тушунмаяпмиз.

ОФК ПФЛга ички чемпионатнинг ҳар бир ўйинига комиссар қўясан деди, ПФЛ ҳам шартта бу шартни бажаришга киришди. Эътибор беринг, ҳозирча олий лииганинг беш тури якунига етди. Бу эса 35та ўйин деганидир. Мана шу 35та учрашувнинг ҳаммасида комиссар (бошқача айтганда ПФЛ вакили) ишлади.

Лекин қизиғи шундаки, ПФЛ томонидан 2014 йилги футбол мусобақалари учун регламентнинг 11-моддасида шундай дейилган: олий лига баҳсларида ишлайдиган комиссарлар рўйхатини ПФЛ директори тузади ва тасдиқлайди. Бундан ташқари, ҳар бир комиссар ўзи иштирок этган ўйин ҳисоботини ПФЛ бош директорига топширади.

Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Фарҳод Магометов шу кунгача беш марта ўзини ўзи тайинлаб, беш марта ўзига ўзи ҳисобот берган бўлиб чиқяпти. Чунки ПФЛ бош директори ҳозирча бешта ўйинда (“Олмалиқ” - “Металлург”, “Локомотив” - “Насаф”, “Бунёдкор” - “Олмалиқ”, “Нефтчи” - “Қизилқум”, “Бунёдкор” - “Локомотив”) учрашув комиссари сифатида фаолият кўрсатди.

Шу ўринда бизни ўйлантираётган масала шуки, ПФЛ раҳбари ўзини ўзини комиссар этиб тайинлади ҳам дейлик, лекин ўзига ўзи қандай ҳисобот топширган? Ҳар ҳолда “Мен ким, фалончи турнинг фалончи ўйинида комиссарлик қилган Фарҳод Магометов ПФЛ бош директори Фарҳод Абдуалиевичга шуни маълум қиламанки, кечаги футбол беллашуви ҳеч қандай тортишувларсиз, тинч ва осуда ўтди” деган мазмунда бўлмаса керак. Янаям билмадик.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика