UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  23 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  10 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  60 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2

Амрабат "Барселона"га ўтиш учун текинга ўйнашга тайёр бўлган Янгиликлар

Амрабат "Барселона"га ўтиш учун текинга ўйнашга тайёр бўлган

Софьян Амрабат "Барселона"да ўйнаши кафолатланса, текинга ўйнашга тайёр эканини билдирган.

26 ёшли Амрабат Қатардаги Жаҳон чемпионатида порлаган ўйинчилардан бири бўлди. "Фиорентина" ярим ҳимоячиси ўтган ойда "Барса"нинг асосий трансфер нишонларидан бири бўлган эди. Бироқ Ла Лиганинг молиявий чекловлари сабабли Каталония клуби итальян жамоасини Амрабатни қўйиб юборишга кўндира оладиган таклиф жўната олмади.

Агар улар келишувга эришганларида Амрабат мавсум охирига қадар маошидан воз кечишга рози бўларди. "Камп Ноу"да ўйнаш унга ўзини каттароқ жамоада ўзини кўрсатиш учун ажойиб имконият бўлиши тайин эди.

Испан клуби Ла Лига томонидан қаттиқ молиявий назорат остида ва "Барса"да ҳозир футболчиларнинг маошлари бўйича жуда кам жой қолган. 

"Барселона" Амрабатни ёзгача ижарага олиб, кейин уни бутунлай ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйлаётганди. Бироқ ижара учун 4 млн евро ва кейинроқ трансфер учун 36 млн евро "Фиорентина"ни васвасага сола олмади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика