UZ

Сўнгги янгиликлар

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  0 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  6 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  103 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Амалдаги Осиё чемпиони мусобақани тарк этди Янгиликлар

Амалдаги Осиё чемпиони мусобақани тарк этди

Осиё Кубоги-2015нинг сўнгги чорак финал учрашуви, Япония - БАА баҳсини шу ерда кузатишингиз мумкин.

Япония - БАА 1:1

Голлар: А.Мабҳут 7, Шибасаки 81 (пен. 4-5).

Япония: Кавашима, Нагатомо, Моришиге, Йошида, Сакаи, Хасебе, Кагава, Эндо, Инуи, Хонда, Оказаки.

БАА: Носир, Аҳмад, Ал Энази, Ҳайкал, Санқур, Исмоил, Амир Абдулраҳмон, Мабҳут, Умар Абдулраҳмон, Ал Ҳаммади, Аҳмад Ҳалил.


                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                          Янгилаш


6. Исмоил (БАА) - ГОООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!!!!!!

6. Кагава (Япония) - устун!

5. Фардан (БАА) - ГОЛЛ!!!

5. Моришиге (Япония) - ГОЛ!

4. М. Ҳасан (БАА) - ГОЛ!

4. Тойода (Япония) - ГоЛ!

3. Ҳамис Исмоил (БАА) - йўқ, жуда ноаниқ зарба!

3. Шибасаки (Япония) -  ГОЛ!

2. Мабҳут (БАА) - гол!

2. Хасебе  (Япония) - Гол!

1. У. Абдулраҳмон (БАА) - Зидан услубида гол!!

1. Хонда (Япония) - ноаниқ зарба!

Пенальтилар сериясини Хонда бошлаб беради.


120. Пенальтилар сериясига марҳамат.

117. Сайтимизни ҳамма ўқир экан ("твиттер"да кўриб қолдим).

116. Шубасакининг айёрона зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

111. Японлар ҳужум қилишда тўхтамаяпти, аммо голдан ҳозирча дарак йўқ.

106. Иккинчи экстра тайм бошланди.

105. Биринчи қўшимча бўлим тугади.

103. Учрашув темпи жуда секин.

90. Биринчи экстра тайм бошланди.


Яна бир экстра таймдан иборат учрашув.

2-бўлим ҳам якунланди. 

90+3. КАГАВААААААА!!!!!! ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ГОЛ УРА ОЛМАСЛИК МУМКИН???

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. Хонданинг жарима зарбаси жуда хафли чиқди, аммо дарвозабон ҳам ўз жойидалигини исботлади.

85. Зарбалар ёмғири давом этяпти. Носир чарчаб қолмаса бўлган.

83. Дарвозага аниқ зарба бериш бўйича ҳисоб 10:1.

81. ГООООООЛЛЛЛ!!!! ШИБАСАКИ!!!!! Ажойиб комбинация ва чиройли гол!


74. Алессандро Дел Пьеро стадионда учрашувни томога қиляпти.

68. Япониянинг бурчак зарбалари фойдасиз якунланяпти.

66. Ал Ҳаммади ҳимоячилардан қочиб кетиш учун бироз тезлик етишмади.

65. Тойода майдонга тушишга тайёрланиб турибди.

60. Японияликлар ҳужум қилишдан тўхтамаяпти. БАА бош мураббийи ҳимоячини майдонга тушурди.

55. ЗАРБААА!!!! МУТОООО!!!! Мутонинг яқин масофадан бош билан берган зарбаси ноаниқ.

52. Мутонинг зарбаси рақиб дарвозасининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

48. Кавашима ўз жамоасини голдан сақлаб қолди.

45. Иккинчи бўлим бошланди.


Танаффус

45+1. Хонда иккинчи қаватда ғолиб бўлди, аммо тўп дарвоза тўсинининг устидан ўтиб кетди.

45. Мухлислардан селфи.


43. Япония терма жамоаси рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти.

35. Аҳмад Ҳалил чап қанотдан рақиб дарвозасига зарба берди, аммо бу зарба ноаниқ.

32. Япония ҳужумда, БАА эса ҳимояда ҳаракат қиляпти.

9. Хонда ўйиндаги биринчи зарбасини берди, салгина ноаниқ.

7. Гоооооолллл, Али Мабҳутттт, 0:1. БАА ўйинни кескин ҳужумлар билан бошлади ва гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

2. Мабҳут дарвозабон билан бирга-бир вазиятда гол ура олмади.

0. Учрашув бошланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика