Амад Диалло қачон сафга қайтади?
30 мар 19:55
Янгиликлар
Амад Диалло қачон сафга қайтади?
"Манчестер Юнайтед" вингери Амад Диаллонинг тикланиш жараёни муваффақиятли давом этмоқда.
Футболчи кутилгандан эртароқ сафга қайтиши тахмин қилинмоқда. Фабрицио Романонинг ёзишича, у тахминан май ойида жамоа билан машғулотларни бошлаши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим Амад Диаллонинг жароҳати ҳақида хабар бераркан, у мавсум охиригача жамоага ёрдам беролмаслигини маълум қилганди.
22 ёшли ўйинчи февраль ойидаги машғулотда тўпиғининг боғламларини шикастлаб олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар