Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин
20 июн 10:47
Янгиликлар


Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин
“Реал Мадрид“ “Бенфика“ ҳимоячиси Алваро Каррерас билан шартнома имзолай олмаган тақдирда кимни сотиб олиши маълум.
Испанияликлар “Байер“ниннг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Гримальдо билан шартнома имзолайди. Футболчининг ўзи ҳам АПЛдан таклифлар бўлишига қарамасдан “Реал“га ўтишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Бенфика“ “қироллик клуби“ билан музокара олиб бораётганини маълум қилганди. Бироқ мадридликларнинг таклифини Португалия жамоасига маъқул келмаган.
Маълумот учун, Алехандро Гримальдо ўтган мавсум 48 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 13 та голли узатма бор.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар