Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди
01 дек 2025 19:21
Янгиликлар
Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди
"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Адам Уортонни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.
"Қаймоқранглилар" бош мураббийи Хаби Алонсо инглиз футболчисини устувор трансфер мақсади сифатида белгилади.
Испаниялик мураббий клуб 21 ёшли футболчини январь ойидаёқ таркибга жалб қилишни истайди.

"Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Адам Уортонга қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Transfermarkt портали экспертлари хавбекнинг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Кристал Пэлас" билан битими 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар