Аллегри МЮни бошқарадиган бўлса, Эврани мураббийлар штабига таклиф этади

Mirjalol Normatov
6 окт 2020, 22:45
Италиялик мутахассис "қизил иблислар" афсонасини жамоага олиб келмоқчи.

"Daily Mail" хабарига кўра,  "Ювентус" собиқ мураббийи Массимилиано Аллегри "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин. Италиялик мутахассис ўз мураббийлар штабига Патрис Эврани олиб келиши борасида ўйлаб ҳам қўйган.

Қайд этилишича, яна бир неча ёмон натижалар қайд этиладиган бўлса, Аллегри Сульшернинг ўрнини эгаллаши мумкин. Чунки аста-секинлик билан норвегияликка бўлган ишонч сўниб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail